Уругвай ЖЧ-2022 саралашида Венесуэлани мағлуб этди. Учрашув 4:1 ҳисобида якунланди.
Ғолиблар сафида голлардан бири Луис Суарес ҳисобига ёзилди. 35 ёшли ҳужумчи учун бу гол бутун фаолияти давомида Жанубий Америкадаги жаҳон чемпионатлари саралаш ўйинларидаги 28-гол бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у аргентиналик Лионель Мессини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди.
Маълумот учун, Уругвай ЖЧ саралаш жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.