Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Рақиблар». Роналдоми ёки Марко ван Бастен? Қай бири кучлироқ (эди)?

Баҳо:
+ | -

Мақола сарлавҳасини ўқишингиз биланоқ, сизда ушбу футболчилар тарихда бир-бирини такрорламагани ҳақидаги фикр пайдо бўлиши аниқ. Ҳа, сиз ҳақсиз! Ҳақиқатдан ҳам ушбу феноменлар турлича олам бўлган. Бироқ уларни боғлайдиган жиҳатлар ҳам мавжуд. Хусусан, Роналдо ҳам, ван Бастен ҳам А сериянинг собиқ юлдузлари саналади. Ўхшашликни қарангки, ҳар иккиси ўзининг юқори даражага чиққан пайтларида жароҳатлар сабаб, қийинчиликларга дуч келган. Қолаверса, улар ўз вақтида «Милан» ҳамда «Интер»да ажойиб даврни бошдан ўтказган. Шу орада савол туғилади: футболчилик тарихида уларнинг қай бири яхшироқ бўлган? Қуйида ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.

1. Техника ва сезгирлик

Гарчанд гавдали, йирик, бўйи 188 сантиметр бўлган эрсада, Марко ван Бастен тўп билан ўта нозик ҳаракат қила олар эди. У рақибини шундай чалғитардики, ҳатто атрофдаги томошабинлар ҳам буни илғашга қийналган. Голланд ҳар икки оёғида ўйнай олар, қаршисидаги рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уни писанд қилмасди.
Бу борада Маркога Роналдони солиштирганимизда, бироз ўзгача фикр шаклланади. Негаки, Роналдо тўп билан муомала борасида мақтана олмаган. У ўзининг таъбир жоиз бўлса, ёввойи тезлиги, зарбаси ва чаққонлиги билан ажралиб турган. Аммо умумий оладиган бўлсак, бу борада Марко ван Бастенни танлаймиз. Демак, ғолиб – у!

2. Темп ва дрибблинг

Ван Бастеннинг тўп билан нафис ҳаракатлари, уни тезкор эмаслигини англатмайди. Бироқ тезлик бобида Роналдо билан таққослашнинг иложи ҳам йўқ. Агар таққосланадиган бўлса, Марко жуда ҳам секин ҳаракат қилаётгандек туюлиб қолиши мумкин. Бразилиялик атлет ҳақиқатдан ҳам бу борада зўр эди. «Il Fenomeno» ўз номи билан феномен бўлган. Унинг юқори тезликка асосланган ўйин темпи исталган ҳимоячини доғда қолдирар, дарвозабонларни эса карахт аҳволга соларди. Футболда эҳтимол, энди биз Роналдо ҳаракатларини такрорлай оладиган инсонни бошқа учратмасмиз. Шундай экан, бу томонлама Роналдо – танҳо!

3. Миландаги ютуқлар

Биз бунда ушбу жуфтликнинг Милан шаҳри клубларида ҳаракат қилган даврларида қанча соврин юта олганини солиштириб кўрамиз.
Марко ван Бастен саккиз мавсум «россонерилар» таркибида ҳаракат қилган бўлса (шундан икки мавсумида деярли ўйнамаган), бу пайт мобайнида бир дунё совринлар жамғармасини қўлга киритган. Хусусан, «Милан» нидерландиялик даврида 4 карра Италия чемпиони, яна шунча Италия суперкубоги соҳиби, 3 маротаба Еврокубоклар эгаси, шунча УЕФА Суперкубоги ғолиби ҳамда 2 бора қитъалараро кубокларни эгаллай олган.
Роналдо эса бу мавзуда мақтанишга арзигулик натижаларга эга эмас. Унинг «Интер»да ўтказган бешта мавсуми, фақатгина УЕФА кубоги билан эсланади, холос. Демак, бу борада ғолиб аниқ: Марко ван Бастен.

4. Голлар уриш

Дунё бўйлаб кўплаб футбол ихлосмандлари Ван Бастен ҳамда Роналдо номларини уларнинг телбанамо голлари билан эслайди. Уларнинг ҳар бири фаолияти давомида 250 дан ортиқ голга муаллифлик қилган. Айниқса, ушбу жуфтлик энг яхши даврларида А серияни ёндирган. Хабарингиз бор, 90 йиллар ва 2000 йилларнинг бошларида Италия чемпионатида гол уриш ўта мураккаб ишлардан саналган. Ҳа, Ван Бастен ҳавода яхши ўйнар, узоқ масофалардан «пушка» зарбали голлар урарди. Аммо биз бу бобда Роналдони устун қўйишга мажбурмиз. Чунки бразилиялик «йиртқич» фаолияти давомида ҳар қандай услубда голлар киритган. Сиз буни унинг афсонавий карьерасини ўрганиш орқали билиб олишингиз мумкин. Ёки, яна бир осон йўли: «YouTuBe»га ташриф буюринг ва Роналдонинг голларини томоша қилинг. Бу сиз учун фикримизга исбот бўла олади, гапларимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қиласиз. Хуллас, голлар уриш бобида Роналдони ғолиб дея эътироф этамиз.

 

 

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:36, 02.02.2022.
Ўқилди: 3153 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.