Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

21-асрда жарима зарбасидан гол урган футболчилар. Месси ҳаттоки кучли учликда эмас

Баҳо:
+ | -

21-асрда жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчилар статистикаси ҳисоблаб чиқилди. Унда фақат клуб сафида урилган голлар ҳисобланган.

Биринчи ўринни бразилиялик Жуниньо Пернамбукано эгаллади. "Лион" афсонаси жаримадан 74та гол уришга муваффақ бўлди. У фаолияти давомида жами 118та гол урганини инобатга олсак, у голларининг 60 фоизидан кўпроғини жаримадан урган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини ким банд этган деб ўйлайсиз? «Сан-Пауло» клубининг афсонавий дарвозабони Рожерио Сени! У фаолияти давомида жами 59 марта рақиб дарвозасини жарима зарбаси орқали ишғол қилган! Учинчи ўринни эса яна бир бразилиялик афсона – Роналдиньо банд этди: жарима зарбасидан 55та гол.

Лео Месси қани? Аргентиналик футболчи ҳисобида 50та гол бор. У мазкур статистикани яхшилаши учун "ПСЖ"да гол уришни бошлаши керак.

Бешинчи ўринда эса Криштиану Роналду бормоқда. Португалиялик футболчи жарима зарбасидан 47та гол муаллифига айланган. Сўнгги марта у жарима зарбасини 2020 йилда («Ювентус» сафида) гол айлантирганди.

Шунингдек, рўйхатда Дэвид Бекхэм, Алессандо Дель Пьеро, Роберто Карлос ва Уэсли Снейдер каби маҳоратли футболчилар бор.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:56, 03.02.2022.
Ўқилди: 5202 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик