Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тарихий телбаликми ёки...?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бразилия терма жамоасининг бир ўйини давомида 2 марта қизил карточка олди, аммо майдонда қолди. Чунки ҳар икки «қизил»ни VAR тизими бекор қилди. Бразилия ва Эквадор миллий жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйини айнан шу ажиб сценарийси билан ёдда қолди. Бразилияликлар Қатар мундиали йўлланмасини аллақачон нақд қилиб қў­йишган, аммо бу ҳолат «пентакампеонлар»ни спектаклнамо ўйин кўрсатишларига халақит бергани йўқ. Яна Эквадор термасининг ёрқин ўйини ҳам томошабопликни оширди.

Бразилияликлар тезкор гол уришди - 6-дақиқада Каземиро тўпни бир неча сантиметрдан дарвозага бураб қўйди. Аммо бу ўйиннинг энг эсда қолган вазияти нарса эмас. Воқеаларнинг кейинги ривожи шунчаки, ҳаммани шошириб қўйди - турли даражада телбаворлик, драма... Хусусан, 13-дақиқада бразилиялик Матеус Кунья дарвозабон Александр Домингес олдига ёлғиз чиқиб борди, лекин бўйни билан тўғри рақибининг бутсасига урилди. Натижада VAR аралашувидан кейин киперга қизил карточка берилди. Шундан сўнг бразилияликлар атиги 7 дақиқа кўпчилик бўлиб ўйнашди. Чунончи, 20-дақиқада «Тоттенхэм»­дан чақирилган Эмерсон 2-марта огоҳлантирилди.

«Қизил чироқ» фестивалини 26-дақиқада Алиссон давом эттириши мумкин эди. «Ливерпуль» кипери оёғини баланд кўтарди,  бутсаси рақиб бошига ҳам тегди. Ҳакам дарҳол қизил карточка кўрсатди, аммо VAR тўпга биринчи тегиниш ҳолатини инобатга олиб, «қизил» «сариқ»қа алмаштирилишини таъминлади. Умуман, такрорий кўришлар ва тўхталишлар учун биринчи бўлимнинг ўзига 10 дақиқа қўшиб берилди.

Танаффусдан кейин ҳам ўйин худди шу йўсинда давом этди. Дейлик, бўлим бошида Рафинья рақиб оёғини босиб олди ва ҳакам Бразилия термаси дарвозасига пенальти белгилади. Лекин яна VAR ўртага тушди, якунда рефери жарима зарбасини бекор қилди. Эквадорликлар ўйин охирига яқинлашган паллада ҳисобни тенглаштиришди. Аммо учрашувда энг қизиғи голлар эмас, барибир. Қўшиб берилган вақтда рефери Алиссонга иккинчи марта «қизил» берди ва яна пенальти белгилади - жарима майдони ичидаги қўполлик учун. Шунда VAR қайта аралашди ва қизил карточка ҳам, пенальти ҳам «ҳавога учди». Хайриятки, Алиссоннинг учинчи марта «қизил» олишига вақт қолмади: ҳакам финал ҳуштагини чалиб, ниҳоят, қутулди.

Табиийки, Эквадор терма жамоаси бош мураббийи Гус­таво Альфаро учрашувдан кейин ҳакамлик юзасидан шикоят қилди: «Ҳайратдамиз. Менимча, VAR футбол моҳиятини ўлдирмоқда. Ҳозир мамлакатимиз учун тарихий ғалаба қайд этиш имкониятидан маҳрум бўлганимизни ҳис этпмиз. Менинг талаб ва хоҳишим битта - адолат. Эквадор термаси бугун ЖЧга чиқиш имконияти учун ўйнади. Бу йўлда кимлар ва нималарга қарши туришимизга тўғри келишидан қатъий назар, курашни давом эттирамиз».Густавони тушуниш мумкин. Ахир унинг жамоаси ғалаба қозонса, Қатар йўлланмасини деярли кафолаб қўярди. Чунончи, Эквадор термаси КОНМЕБОЛ саралаш гуруҳида 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. Эслатма, Жанубий Америкадан 4та жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади, 5-поғонадаги Уругвай термаси эса 19 очкога эга. Эквадорликлар ҳали Перу, Парагвай ва Аргентина термалари билан ўйнашлари керак. Рақиблар унча енгил эмас, аммо ҳозирги ҳолатда жамоанинг ЖЧ-2022 иштирокчилари қаторига қўшилиши ҳақиқатга анча яқин.

- Менимча, ўйин давомида 2 марта қизил карточка олиб, майдонда қолиш ҳолати тарихда биринчи бора кузатилди. Менимча, барча баҳсли вазиятларда тўғри ҳаракатландим. Бу ўйинда VAR тизими нақадар муҳимлиги яна бир бора исботланди. Алиссон Бекер (Бразилия терма жамоаси дарвозабони).

Манба: interfutbol.uz

Киритилди: 13:13, 04.02.2022.
Ўқилди: 2860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.