Пьер Лешантр: — Бугунги ўйинда дурангга эришишимиз мумкин эди, аммо сўнгги 15 дақиқада иккита гол ўтказиб юбордик. Биз “Пахтакор”ни яхши ўргангандик, айниқса узун пасларини. Аммо ўйин охирларида Шарофетдинов ва Абдухолиқовни қўриқлай олмадик ва голлар ўтказиб юбордик.
— Ўйин охирига келиб шогирдларингизнинг асаблари жойида эмас эди, айниқса, 8-рақамдаги футболчининг, нега бундай бўлди?
— Агар шундай ҳолатларга эътибор қаратсак, майдон четидаги тўпни олиб берадиган болалар ҳам вақтида тўпларни ошириб туришмади ва ҳужум темпини туширишди.
— Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларингиз чарчаб қолишди. Нима учун шу ҳолат юзага келди?
— Қатар чемпинатида жисмонан яхши жамоалар билан ўйнамаймиз. “Пахтакор” эса жисмонан кучли эди. Шу сабабли ҳам биз охиригача туриб бера олмадик.
— “Ал Арабий”да гуруҳдан чиқиш имконияти қолмади. Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?
— Ҳа. Ҳимоячиларимиз ҳам яхши эмас. Бизда бор ўйинчиларимиз шу эди.