Ижтимоий тармоқларда "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан " рукни остида хабар эълон қилинди.
Аслида, испаниядан ташриф буюрган мутахассислар орасида 3 нафар мураббийнинг лицензияси йўқ экан деган маълумот нотўғридир.
- "Сурхон" жамоасига бош мураббий сифатида ташриф буюрган Фабрегат Валманада УЕФА "ПРО" лицензияси мавжуд.
- Спорт директори сифатида келган Бароссо Гонсалесда ҳам керакли лицензия мавжуд ва у бемалол клубда спорт директор сифатида фаолият юритиши мумкин.
- Аналитик мураббий сифатида ташриф буюрган Жонатан Эгеа Ломасда керакли лицензия мавжуд.
- Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида ташриф буюрган Хорхе Руис Испаниянинг Лас палмас университетини (Las Palmas de Gran Canaria) айнан жисмоний тайёргарлик бўйича факультетини тамомлаган. Минг афсуски, ОФК талабига кўра жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийдан "Level-2" лицензияси талаб қилинади. Jorge УЕФА таснифидаги давлатларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлай олади.
- Дарвозабонлар мураббийи сифатида ташриф буюрган Адриан Мануэль "Level-1" дарвозабонлар мураббийи лицензиясига эга. ОФК талабига кўра Суперлига клубида дарвозабонлар мураббийидан "Level-3" лицензияси талаб қилинади.
Бу йилдан тўғри тизимда ишлашни ва келаси йили ОФК лицензиясини олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Сурхон" клуби ушбу мураббийлар ўрнини айнан лицензияси ОФК талабига жавоб берадиган мутахассислар билан тўлдиришга қарор қилди.
Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган Мусобақалар регламенти 6.1 бандида "2023-йилги мавсумдан бошлаб фақат ОФК лицензиялашидан ўта олган клубларга Суперлигада иштирок этиш учун лицензия берилиши" таъкидлаб ўтилган.
Клубимиз мухлисларидан эса, саросимага тушмасликни ва ижтимоий тармоқларда чиқарилаётган норасмий маълумотларга ишонмасликга чақиради.