Лондоннинг «Вест Хэм» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоасининг камтарона «Киддерминстер»га қарши Англия Кубоги доирасидаги қийин ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Киддерминстер"га чексиз ҳурмат билдирамиз. Биз бу ҳафта уларнинг бир нечта видеоларини томоша қилдик ва улар шунчаки майдонда учишди.
Бугун биз энг яхши формада эмасдик, лекин иккита гол урдик. Ростини айтсам, улар кўпроқ кейинги босқичга йўл олишга лойиқ эди. Агар мусобақада иштирок этишни давом эттирмоқчи бўлсак, яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак. Бугунги рақибимизни табриклайман, чунки улар зўр ўйнашди.
Мухлислар улар томонда эди, улар ҳар бир тўп учун курашишди. Бу бироз бизга руҳий зарба бўлди. Биз кубок ўйинларида нималар кутилишини биламиз, аммо бу билан курашиш қийин. Улар ажойиб формада эдилар, қаттиқ прессинг қилишди ва ажойиб ўйинчи алмаштиришларни амалга оширишди, аммо биз кейинги босқичга чиқдик, энг муҳими шу”, - дейди Райс.