Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

37 ёшли Криштиану Роналду ҳақида буни билармидингиз? Футболчи ҳақида сиз билган ва билмаган воқеалар

Баҳо:
+1 | -

Португалия президентининг исмини кўпчилик билмайди, лекин футбол бўйича Португалия терма жамоаси сардори номи ҳаммага маълум. Бугун Криштиану Роналду 37 ёшга тўлди, лекин у ҳамон футбол ўйнамоқда, яна кимлар билан денг, ўзидан 19 ёш кичик футболчилар билан. У камбағал оилада ўсган, аммо ҳозирда миллионларни хайрия ишларига сарфлайди.

Унинг дунёга машҳур исми икки сабабга кўра қўйилган. Биринчиси, Португалия ва Бразилияда кенг тарқалган эркаклар исми бўлиб, сўзма-сўз “христиан” деган маънони англатади. Иккинчиси - Америка президенти Роналд Рейган номининг португалча версияси (айнан Роналдунинг исми ушбу шахсга атаб қўйилган). Португалияликларнинг фамилияси ҳам икки хил, аммо бу ҳақда кўпчилик билмайди - дос Сантос (онаси томонидан) ва Авейро (отаси).

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясига маълумотларига кўра, Роналду  футбол тарихидаги энг яхши тўпурар, Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби, ҳамда терма жамоа даражасида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси ва Италия А сериясида ғалаба қозонган илк чарм тўп устаси. France Football  нашри томонидан бериладиган “Олтин тўпи”, ФИФАнинг “Олтин бутса” каби совринларининг бир неча бор ғолиби. Европа мусобақаларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи, Европа мусобақалари тарихидаги энг яхши тўпурар, УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши ассистент, етти марта УЕФА Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган.

Роналду ҳозирда нафақат футбол ўйнашни давом эттирмоқда, балки дунёдаги энг кучли футбол лигаларидан бири ҳисобланган АПЛда кўплаб гол уришни ҳам уддаламоқда.

Мен пиво ичдим ва уйни айланиб чиқдим

Криштиану жуда камбағал оиланинг тўртинчи фарзанди. Роналдунинг онаси Мария Долорес дос Сантос Авейро “Жасоратли она” китобида шундай дейди: “Мен 30 ёшда ва шу пайтгча учта фарзандни дунёга келтирган эдим. Биз қашшоқликда яшардик. Шу сабаб, Роналдуни туғилишини истамаганман. Аммо шифокорлар аборт қилишни қатъиян рад этишган”.

Долорес тўртинчи фарзандни дунёга келтиришни истамасди. Шунинг учун, у ўз фарзандини мустақил аборт қилишга уринди: она кўп пиво ичди ва уй атрофини айланишни бошлади. Бутун оила ва жаҳон футболи бахтига, пиво ичиш иш бермади. “Баъзида Криштиану кулиб: “Кўряпсизми, сиз менинг туғилишимни хоҳламадингиз. Аммо энди мен сизга ёрдам бериш учун туғилганман”.

 

14 ёшида Роналду ўқитувчига стул улоқтиргани учун мактабдан ҳайдалган. 15 ёшида у футбол билан бутунлай хайрлашиши мумкин эди. Криштиануга туғма юрак касаллиги туфайли тахикардия ташхиси қўйилган. Шошилинч операция керак эди. Жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтди. Юракнинг шикастланган жойи лазер ёрдамида даволанди, футболчи тезда формасига қайтди ва орзуси томон ҳаракатни давом эттирди.

Унинг отаси алкоголизмдан вафот этган, онаси эса доимо Роналду билан бирга. Криштиану Роналду интервьюларининг бирида: “Онам мен учун жонини фидо қилиб катта қилган. У мени овқатлантириш учун ўзи оч ётарди.

У ҳафтасига етти кун фаррош бўлиб ишлаган, футбол ўйнашим учун менинг биринчи бутсаларимни олиб берган. Менинг барча муваффақиятларим унга бағишланади. У тирик экан, доим мен билан яшайди. У менинг борлиғим ва энг катта совғамдир”.

 

У кўпинча такаббурлик қилиши билан қораланади. Шу сабаб, футболчига нисбатан бошқача қарашга мажбур қиладиган 11 фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Криштиану Роналду ҳақида 11 та факт

“Олтин бутса”ни сотиб, пулини Ғазодаги мактаблар қурилишига сарфлади

2011 йилда Роналду “Реал Мадрид” сафида 40 та гол уришга эришди ва Ла  Лиганинг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса” билан тақдирланди. Криштиану совринни жавоннинг энг кўзга кўринган жойи сақлаши мумкин эди, аммо у бунинг ўрнига мукофотни аукционда 1,2 миллион фунтга сотди. У тушган маблағни уришлар сабаб зарар кўрган Ғазодаги мактаблар қурилишига сарфлади.

У “Олтин тўп”ни бемор болаларнинг хурсандчилигига алмашди

Яна бир нуфузли кубок – “Олтин тўп” ҳам футбол даҳосининг жавонида чанг босмади. Футболчи уни Лондондаги ким ошди савдосида “кўргазма” учун 580 минг фунт стерлингга сотди. Пулни оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болаларнинг хурсанд  қилиш  учун “Make-A-Wish” хайрия жамғармасига топширилди.

Мукофот пулларини хайрияга ишлатади

Криштиану, турнир ва чемпионатларда ажойиб натижалари учунбошқа футболчилар сингари, катта миқдорни мукофот пуллари олади. Шундай қилиб, 2013 йилда Криш УЕФА талқинига кўра йилнинг “рамзий терма жамоаси”га киритилди ва бунинг учун100 минг евро мукофот олди. Аммо, Роналду пулни“Қизил Хоч” хайрия жамғармасига ўтказиб берди.2014 йилда иқтидорли португалиялик “Реал Мадрид” билан клуб тарихидаги ўнинчи Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритди.“Қироллик клуби” раҳбарияти ҳужумчига 450 минг евро миқдоридаги бонус билан миннатдорчилик билдирди. Криш эса “совға”ни ЮНИCЕФ, “Save the Children” ва “World Vision” хайрия жамғармаларига тарқатди.

Криштиану — қон донори

Машҳур футболчининг танасида битта ҳам татуировка йўқ. Криштиану Роналду мунтазам равишда донорлик мақсадида қон топширади ва татуировкалар бундай муолажалар учун контрендикация ҳисобланади. Португалиялик бу савоб ишни тез-тез бажарганлиги сабабли, танасига битта ҳам татуировка чиздирмайди. У донорликка катта аҳамият бериб, бутун дунёдаги одамларни муҳтожларга ёрдам беришга чақиради.

“Ҳаммамиз қон топшириш орқали фойда оламиз. Сизнинг қонингиз бир нечта одамларга ҳаётини сақлаб қолишимумкин. Шунинг учун мен одамларни тез-тез қон топширишга чақираман”.

Суяк илигини касал болага берган

Футболчи Карлос Мартинснинг уч ёшли ўғлида зудлик билан трансплантация қилишни талаб қилувчи кам учрайдиган ва жиддий суяк илиги касаллиги бор пайдо бўлди. Ота-онанинг суяк илиги болага мос келмади. Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги шеригига ёрдам беришга қарор қилди. Айнан у суяк илиги моддасининг бир қисмини болакайга берган. КриРо бунга шундай изоҳ беради: “Кўпчилик суяк илиги донорлигини қийин деб ўйлайди, аммо бу қон донорлиги билан бир хил ва бу унчалик оғриқли бўлмайди”.

Роналду халқаро хайрия ташкилотларининг элчиси

Португалиялик ўзининг дунёга машҳур исми ва машҳурлигидан хайрия ишларини тарғиб қилиш учун фойдаланади. Криш учта нуфузли хайрия ташкилотининг расмий элчиси: ЮНИCЕФ, “Save the Children” ва “World Vision”.

Криштиану ҳарбий тўқнашувдан жабр кўрган суриялик болаларига хат ёзди

Бу ҳар кимнинг қўлидан келадиган кичик ишдек туюлиши мумкин, аммо ҳар бир машҳур футболчи буни амалга ошириш ҳақда ўйламагани аниқ.

Табиий офатлардан жабрланган болаларга ёрдам бериш учун 5 миллион фунт стерлинг хайрия қилган

Футболчи бу маблағни 2015 йилда кучли зилзиладан жабр кўрган Непалга ёрдам жамғармаси сифатида ажратган. Кейинчалик табиий офат тўққиз минг кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 22 минг киши турли даражадаги жароҳат олди. Бутун давлатга катта иқтисодий зарар етказилди. Футболчи ушбу мамлакатга берган ёрдам миқдори тахминий, чунки ҳиссанинг аниқ миқдори одатда ошкор этилмаган.

У онасини даволаган саратон касалликлари марказига миннатдорчилик билдирган

2007 йилда Роналдунинг онаси Долорес Авейро кўкрак саратонидан даволаниб чиқди. Роналду миннатдорчилик белгиси сифатида Португалия саратон касалликлари марказига 120 000 фунт ўтказиб берди.

Деярли имконсиз ишга қўл урган

2009 йилда тўққиз ёшли Нухузет Гильен деган болага оғирсаратон касаллиги ташхиси қўйилган. Бу Роналдуни эътиборидан четда қолмади. Криш Нухузетни “Сантьяго Бернабеу”даги ўйинни томоша қилишга таклиф қилди. Бола нафақат афсонавий жамоанинг ўйинини кўрди, балки Криш ўзи урган голни Нухузетга гол бағишлади ва Роналду унга ўз футболкасини берди. Афсуски, боланинг касаллигига даво йўқ эди, аммо АҚШда мунтазам равишда даволаниши керак бўлган. Футболчи нафақат хусусий тиббиёт марказида бу муолажа учун пул тўлаган, балки мунтазам равишда юз минг долларлик дори-дармонларни ҳам олиб берган. Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, бола 2013 йил март ойида вафот этди.

10 ойлик болага ёрдам берган

2014 йилда ўн ойлик Эрик Ортис Крузнинг онаси таниқли футболчидан кичкина ўғлига ўз футболкасини беришни сўраб мурожаат қилди. Роналду ўша болада кортикал дисплазия касаллиги борлигини аниқлади. Португалиялик чақалоқнинг дастлабки операция учун 55 минг фунт стерлинг тўлади ва кейинги даволанишни ҳам молиялаштиришга ваъда берди. Роналду Эрик учун маблағ йиғишга ёрдам берди. У хайрия аукционида ўз дастхати туширилган футболкалар сотди.

Яхшиликни унутманг

Криштиану Роналду интервьюларинг бирида қизиқ воқеани айтиб қолди:

“11-12 ёшлигимда оиламизда пул йўқ эди. Мен “Спортинг”нинг бошқа ўқувчилари билан бирга яшардим ва оиламни ҳар уч ойда бир марта кўргани борганман. Бу жуда қийин эди. Кечқурун, чамаси соат 22:30 ёки 23:00 қорни очди. Стадион ёнида “Mc Donalds” бор эди. Мен эшикни тақиллатиб: “Салом, сизда бургер борми?” дея сўрадим. Улар менга текинга бургер беришди. Эдна исмли аёл ва яна иккита қиз у ерда ишларди. Аммо, мен уларни бошқа кўрмадим. Португалиядаги одамлардан сўрадим, лекин “Mc Donalds” ёпиқ эди. Агар уларни ушбу интервью орқали топсам хурсанд бўламан, чунки уларни Турин ёки Лиссабонга таклиф қилиб, кечки овқатни бирга емоқчиман. Мен қарзни ҳеч бўлмаганда қисман қайтаришни истайман”.

Ана шундан сўнг аёллардан бири топилди ва Роналду миннатдорчилик белгиси сифатида уни кечки овқатга таклиф қилди.

Саломатлиги 20 ёшли йигит каби

Умуман олганда, Роналду эришиш мумкин бўлган ютуқларни қўлга киритган, аммо Криш тўхташни истамайди. “Ювентус”га ўтиш олдидан ўтказилган тиббий кўрикда футболчининг саломатлигини 20 ёшли болакайникига қиёслаш мумкинлигини кўрсатди. Португалиялик, одатда, ўз танасини фақат ишлайдиган восита сифатида эмас, балки дўст сифатида кўради. У қатъий диетага ва кундалик режимга риоя қилади. У спиртли ичимликларни истеъмол қилмайди, доимо ўз вақтида ухлайди, ҳар куни машқ қилади.

Криштиану Роналду яқинда берган катта интервьюсида шундай деди: “Генетик жиҳатдан ўзимни 30 ёшли одамдек ҳис қиляпман. Мен танамга яхши эътибор бераман. Яқинда тушундимки, 33 йилдан кейин тана ҳар қандай вазифаларни бажара олмайди, аммо ҳақиқий жанг бу — ақл жангидир.

Кўп қийинчиликлардан ўтиш, бор эътиборни фақат битта мақсадга қаратиш - юқори даражада қолиш демакдир. Мен кўпроқ футболда ақлимни ишлатишни ўрганмоқдаман. Биламан, танам мен нима истасам бажара олади, чунки мен уни авайлайман ва унинг сигналларини тинглайман.

Ҳаётда яхши ва ёмон турли хил муҳим пайтлар бўлади, аммо йиқилишдан кейин кўтарилиш учун куч бўлиши керак. Мен бахтлиман, футболда қолишни ва у билан қаергача олиб боришимни кўришни хоҳлайман. 40, 41, 42 ёшгача ўйнайнашни режалаштирганман. Лекин асосийси, футболдан завқ олишдир”.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, у ҳақиқий футбол қироли. Ёш футболчилар учун ҳақиқий мотивация.  

Туғилган кунинг билан, Криштиану

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:46, 05.02.2022.
Ўқилди: 9064 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.