Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ла Лига. «Барселона» ва «Атлетико». Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати қандай?

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 23-тур марказий ўйинида «Барселона» ва «Атлетико» жамоалари тўқнаш келишади. Мазкур жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида маълумот берамиз 

«Барселона»

«Барселона»да қайта қуриш давом этмоқда, шунинг учун ажабланарли жойи йўқ. Клуб чемпионликка даъвогарлик қилмайди, лекин мавсумни Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринларда якунлашни мақсад қилган. Айни пайтда, Хави шогирдлари 35 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда. Охирги ўйинда «Барса» «Алавес»ни минимал ҳисобда мағлуб этганди (1:0) ва мағлубиятсиз сериясини олти ўйинга етказди.

«Атлетико»

Агар мавсум бошида «матрасчилар» яхши ўйин кўрсатиб, тез-тез ғалаба қозонишган эди. Аммо, Мадрид клуби биринчи даврада экваторга келиб жуда тез-тез қоқила бошлашди ва 2022 йил охирида кетма-кет тўртта учрашувда мағлубиятга учрашди. Улар чемпионлик учун курашда «Реал Мадрид»дан 14 очкога ортда қолмоқда. Январь ойида «Атлетико» учта ўйин ўтказиб, «Райо Вальекано» ва «Валенсия»га қарши ўйинларда ғалаба қозонган бўлса, яна бирида «Вильярреал» билан 2:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Статистикалар ва рақамлар:

«Барселона» Ла Лигада кетма-кет олти турдан бери мағлубиятсиз ўйин ўтказмоқда;

«Атлетико» чемпионатда кетма-кет уч турдан буён мағлуб бўлмаяпти;

Биринчи даврада кечган ўйинида «Атлетико» «Барса»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги марказий баҳс эртага Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.

Киритилди: 23:52, 05.02.2022.
Ўқилди: 2397 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.