Кириш Регистрация

"Арсенал" собиқ футболчиси: "Артета футболчилар билан тортишишни бас қилиши керак"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Мартин Киоун "канонирлар" бош мураббийи Микель Артетани ўз футболчилари билан тортишишни бас қилишга чақирди.

Жорий ҳафта бошида "Арсенал" ички тартиб-интизомга бўйсунмаган Пьер-Эмерик Обамеянг билан хайрлашди. Артета габонлик футболчини кечирмади ва сардорлик боғичидан маҳрум қилиш билан бир қаторда, жамоанинг машғулотларидан ҳам четлатганди.

Бу воқеа аввалроқ Месут Ўзил ва Маттео Гендузилар билан содир бўлган воқеани эслатди. Киоуннинг фикрича, бундай ҳатти-ҳаракат билан Артета ўз обрўсига путур етказиб олиши мумкин.

"Обамеянг билан хайрлашиш ҳақиқатдан ҳам "Арсенал"нинг манфаатига мосми? Мени мана шу нарса қизиқтирмоқда.

Гарчи "Арсенал" тўртинчи ўрин учун курашаётган ва ушбу ўринни қўлга киритиш учун реал имкониятга эга бўлиб турган бўлсада, Обамеянгни ўрнига бошқа футболчи харид қила олмади.

Бу Ўзил билан рўй берган воқеадан сал бошқачароқ. Обамеянг билан шартнома имзолашни Артетанинг ўзи хоҳлаган. У габонлик футболчининг ўйинларини баҳолади ва жамоага фойдаси тегади деб қарор қилди.

Тухель қачонлардир Обамеянгни тез-тез машғулотларга кеч қолиши ва у билан бошқача тарзда гаплашиб олгани ҳақида гапирганди. Шу сабабли, Артета Обамеянг ҳақида етарлича маълумотга эга эди. Бундан ташқари, мен Артета футболчилар билан тортишиб ўз обюрўсига путур етказиб олишини хоҳламайман.

Футболчилар шу даражада кўп урушиб қолган бошқа мураббийни билмайман. Эҳтимол Ўзил билан тортишиш осондир. Аммо, Гендузи бундай воқеалардан кейин анча ўсишга эришди ва терма жамоасининг асосий футболчисидан бирига айланиб олди.

"Инсонлар билан тортишишда давом этиш керакмас. Сиз эътироз билдиришингиз мумкин ва "Арсенал"нинг баъзи мухлислари чегарани кечиб ўтганингиздан кейин ортга қайтишга йўл йўқлигини айтишлари мумкин. Бироқ, Жака бу чизиқни бир неча марта кесиб ўтди ва ҳозиргача жамоада ўйнашда давом этмоқда", — деди Киоун talkSPORT билан суҳбатда.

Киритилди: 19:37, 06.02.2022.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.