Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбек футзалчиларини Дубайда қўллаб-қувватланг!

Баҳо:
+ | -

Қадрли футзал мухлислари!

Шу йилнинг 25 майидан 1 июнига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида футзал бўйича XII Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 16 та терма жамоа иштирок этадиган ушбу Осиё чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоалар шу йилнинг ўзида Таиландда бўлиб ўтадиган ФИФА тасарруфи остида ўтадиган VII Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси "D" гуруҳида Хитой, Индонезия ва Кувайт терма жамоалари билан курашга киришади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалар фан клуби "VOYAGE" туризм фирмаси билан ҳамкорликда ўзбекистонлик футзал ишқибозларининг Осиё чемпионатига сафарини ташкил этишмоқда!

Барчага маълумки, фан-клуб терма жамоаларнинг нафақат уй учрашувларида, балким сафар учрашувларида ҳам қўлидан келганича қўллаб-қувватлаб келмоқда. Масалан, сўнгги марта февраль ойининг охирида уюштирилган Япония сафари ҳам аъло даражада ташкил этилди ва 170 дан ортиқ ўзбекистонлик футбол шайдолари Ўзбекистон миллий терма жамоасини "Тойота стэдиум"да тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашди ва шу билан бирга Япониянинг этиборга молик жойларига сайёҳлик сафарларини ҳам уюштиришди.

Фан-клуб раҳбари Абдураҳмон Фозиловнинг айтишича, "Бундай сафарлар нафақат ўзбек футболини қўллаб-қувватлайди, балким Ўзбекистон довруғини ҳам дунёга тарқатишда катта роль ўйнайди ва давлатлар ортасида дўстона муносабатлар ўрнатади. Ахир спорт миллатларни яқинлаштиради, деб бежиз айтишмаган".

Демак, Дубайдаги Осиё чемпионатига боришни истасангиз, аввало паспортингизда хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи "ОВВИР" визаси бўлиши шарт. Қолган барча ҳужатлар бўйича ишларни фан-клуб ҳамда "VOYAGE" туризм компанияси бажаради. Бир жиҳатни унутмаслигингизни истардик: сафар билан боғлиқ ҳаражатларга турфирма ҳеч қандай устама пули қўймаган ва ҳеч қандай хизмат ҳаққи ҳам олинмайди. Сиз фақат авиачипта ҳамда меҳмонхона пулини тўлайсиз, холос. Ҳаттоки улар ҳам сезиларли чегирмалар билан тақдим этилади.

Дарвоқе, сафар давомида бир кунлик "Дубайтур" ҳамда Ҳинд уммонига сафар ҳам уюштирилиши режалаштирилган. Сафар мобайнида ўзбек мухлисларига люкс классидаги автобуслар хизмат кўрсатади ва Дубай шаҳрининг қоқ марказида жойлашган 4 юлдузли меҳмонҳонада истиқомат қилинади, ҳамда ҳар куни эрталаб 11 дан соат 15:00 гача меҳмонҳонадан денгиз соҳилида дам олиш ва пляж футболига сафар уюштирилади. Мусобақа вақтига тўғри келмаса, истаган мухлис бу хизматдан фойдаланиши мумкин.

Мурожаат учун телефон: (+998-97) 400-20-04

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:33, 05.04.2012.
Ўқилди: 8485 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.