Бугунги кунга қадар "Реал Мадрид"нинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Мадрид клуби ёзда ҳужумни жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда, бу эса франциялик футболчининг жамоадаги позицияларига таъсир қилиши мумкин.
Spanish Sport нашрининг хабар беришича, Бензема Холанд келганидан кейин "Реал"даги ўрнини йўқотиб қўйишидан хавотирда. Франциялик футболчи март ойида "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес билан учрашиб, келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Бензема Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишини тушунади. Қолаверса, Эрлинг Холанд ҳам келса, Карим жамоанинг ҳужум учлигидан чиқиб кетиши мумкин.