Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Холандми ёки Мбаппе?

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе – бугунги кунда сайёрамиздаги энг машҳур икки футболчи бўлишга номзод.

Миш-мишларга кўра, иккала ўйинчи ҳам шу ёзда мос равишда "Боруссия Дортмунд" ва "ПСЖ"ни тарк этишга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун биз ушбу ажойиб суперюлдузлардан қайси жиҳатлар бўйича устунлигини солиштириб кўрамиз.

Бозор қиймати ва сотиб олиш нархи

Холанд 2022 йилинг ёзида 75 миллион еврога сотилиши мумкин. Килиан Мбаппенинг “ПСЖ” билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида тугайди, шунинг учун Мбаппенинг умумий келишув нархи ҳисобга олиниши керак. Агар у Париж клубини текинга тарк этса, муқаррар равишда катта маош талаб қилади. Шундай бўлса ҳам, Мбаппе каби ўйинчи билан шартнома имзолаш спорт тарихидаги энг яхши потенциал трансфер битимларидан бири бўлади.


Холанд июлда 22 ёшга тўлади, Мбаппе эса декабрда 24 ёшга. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Мбаппе 160 миллион евро билан сайёрадаги энг қиммат футболчи, Холанд эса 150 миллион евро билан иккинчи ўринда.

Ғолиб: Мбаппе

Клуб даражасида гол уриш коеффициенти

Холанд клуб учун 172 ўйинда 129 та гол урган, ҳар ўйинда 0,75 гол. Мбаппенинг “Монако”да ва ҳозирда “ПСЖ”да 261 та клуб ўйинида 179 та гол, ҳар ўйинда 0,69 гол. Норвегиялик футболчи Мбаппедан 17 ой кичик.

Ғолиб: Холанд

Халқаро учрашувдаги натижалар

Холанднинг Норвегия термаси учун 15 ўйинда 12 та гол ургани одатда ғалати тўпурарлик нисбати бўлиб, ҳар бир ўйинда 0,80 голни ташкил этади, бу унинг клуб даражасидаги маҳоратини акс эттиради.

Мбаппе Франция терма жамоасида 53 та ўйинда 24 та гол урган, бироқ у уларни асосан ҳужумда ва элитадаги рақиблар дарвозасига киритган. Мбаппе терма жамоас билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ғолиб: Мбаппе

Жисмоний куч

Холанднинг бўйи 1,94 см. Унинг баҳайбат гавдаси рақиб ҳимоячилари билан тўқнаш келганда жуда қўл келади. Мбаппенинг асосий жисмоний устунлиги унинг ақл бовар қилмайдиган тезлиги бўлиб, ҳужум қилишдан олдин ҳимоячиларни қўрқитади. Унинг бўйи 1,78 см ва у иикинчи қаватда унчалик ҳам яхши ўйнай олмайди.

Ғолиб: Холанд

Чемпионлар лигаси рекорди

Холандга Чемпионлар лигасида 20 та гол уриш учун бор-йўғи 14 та ўйин кифоя қилди ва мусобақанинг аввалги рекордини 10 та ўйинга яхшилаб қўйди. ўйинлик тарихида бу кўрсаткичга энг тез эришган футболчига айланди. Мбаппе 22 ёшида Чемпионлар лигасида Самуел ЭтўО, Кака ва Уейн Рунидан кўра кўпроқ гол урган.

Мбаппе 2019-20 йилги мавсум финалида магълуб бўлганидан сўнг, у ўз устида ишлашдан тўхтамади. Унинг финалга чиққани, гарчи магълубият билан якунланган бўлса ҳам келажакдаги қийинчиликларда унга яхши ёрдам беради.

Ғолиб: Мбаппе

Мавсум кашфиётлари

2020 йилнинг 18 январида Эрлинг Холанд “Боруссия Дортмунд” сафида дебют қилди ва у буни ажойиб услубда амалга оширди 20 дақиқада хет-трик қайд этиб, “Аугсбург”ни 3:5 ҳисобида магълуб этишда ёрдам берди.

У яқинда турнир тарихида Бундеслигада 50 та гол урган энг тез футболчига айланди (50 та ўйин), бу ҳар қандай дивизионда ажойиб рекорд. Дортмундликлар сафида у 77 та ўйинда 78 та гол урган.

Мбаппе Чемпионлар лигасининг 2016-17 йилги 1/8 раундида “Манчестер Сити”га қарши иккала ўйинда ҳам гол урганди ва жамоанинг кейинг босқичга ўтишини таминлаганди. Бироқ, ҳозир у ёшлигидан кўра анча етук ижрочига ўхшайди.

Ғолиб: Холанд

2021 йилдаги жисмоний ҳолат

Холанд 2021 йилда гол уришда давом этди, бироқ у кўп вақтини операция столида ўтказди. Бу воқеалар эса Мбаппенинг календарь йилида энг яхши йил бўлганини англатади. У тўлақонли ҳужум қуролига айланди.

2021 йилда у (“ПСЖ” ва Франция таркибида):
67 та ўйин
51 гол
22 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг 51 голи Мбаппени камдан-кам футболчилардан бирига айлантиради. У 2021 йилда фақат Роберт Левандовскидан (69) камроқ гол киритди.

Ғолиб: Мбаппе

Мбаппе - Холанд 4:3

Ҳозирча бу ҳақда гапиришга эрта, аммо бу икки йигит келаси ўн йилликнинг энг диққат марказида бўлиши ва бир вақтнинг ўзида "Олтин тўп" етакчилари қаторига кириши кутиляпти.

Киритилди: 17:21, 08.02.2022.
Ўқилди: 7767 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.