Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Йилнинг энг тушунарсиз голи, “Ғалати” ҳакам ва дарвозабоннинг қўпол хатоси. Африка кубогида юз берган энг кулгили ва шармандали ҳолатлар

Баҳо:
+ | -

Африка Миллатлар кубоги дунёдаги энг оммабоп футбол турнири эмас. Агар халқаро мусобақалар билан солиштирадиган бўлсак, ЖЧ, Европа чемпионати ва Америка Кубоги турнирлари даражасида ўтказилмайди.

Ташкилотчилик бўйича эса Африка кубогини юқоридаги мусобақалар билан умуман солиштириб бўлмайди.

Очиғини айтамиз: Камерун бундай кенг кўламли турнирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича унчалик яхши ишлай олмади. ОАВда деярли ҳар куни Африка кубогида содир бўлган ҳамда бўлаётган қизиқ, ғалати ва баъзан даҳшатли вазиятлар ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Шу сабаб, бугун биз Африк Миллатлар кубоги-2021 турнирининг асосий воқеалари ва муваффақиятсизликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

Зерикарли ўйинлар

Гуруҳ босқичидаги 36 учрашувнинг 18 тасида голсиз дуранг ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган.

Қолаверса, биринчи даврадаги бор-йўғи битта ўйинда (12 ўйиндан) биттадан кўп гол киритилди. Бундай натижалар Африка кубогини томоша қилиш истагини сусайтириши тайин. Қувонарлиси, гуруҳ босқичи якунланишига яқин жамоалар ўзларига келиб, кўпроқ гол ура бошлашди.

Бундай кўрсаткичларга маҳаллий майдонлар таъсир қилган деб тахмин қилиш мумкин. Камерун футболни яхши кўрадиган мамлакат, аммо бу ерда яхши стадионлар жуда ҳам кам.

 

Топ жамоаларнинг заиф ўйини

Гуруҳ босқичида кўплаб жамоалар ўз имкониятларидан кўра ёмонроқ ўйин кўрсатишди. Келинг, олдинги Африка кубогида ғолиби Жазоирдан бошлайлик. “Чўл тулкилари” Кот-д’Ивуар, Экваториал Гвинея ва Сьерра-Леоне каби терма жамоалар билан бир гуруҳда эди. Жазоирга ивуарликлар билан ўйин қийин ўтиши маълум эди, аммо улар қолган икки рақибни ҳам мағлуб эта олмаганликлари кутилмаган натижа бўлди.

Сьерра-Леоне жазоирликлар билан дуранг ўйнади ва Гвинея эса сенсацион тарзда ғалаба қозонди - 1:0. Кот-д’Ивуарга қарши ўйин ҳам дуранг билан якунланди.

Яна бир ажабланарлиси, Гананинг мусобақани эрта тарк этиши. Албатта ганаликларда Жазоирдагидек кучли таркиб йўқ, лекин умуман олганда улар ҳар доим эътиборда бўлган жамоа ҳисобланади. “Қора пантералар”нинг ўрнини Комор ороллари терма жамоаси эгаллади.

Умуман олганда, кўплаб жамоалар (Гана ва Жазоирни ҳисобга олмаганда ҳам) анча яхши ўйнашлари мумкин эди. Хусусан, ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган Тунис ҳам бундан мустасно эмас.

 

Бошқа мадҳия

Гуруҳ босқичининг биринчи туридаёқ турнир бизга кўплаб кутилмаган ҳодисаларни тақдим этишди. Мавритания – Гамбия учрашуви бошланишидан олдин ташкилотчилар номинал мезбонлар мадҳиясини қўйишга уч марта (!) уриниб кўрдилар, бироқ уч марта ҳам хатога йўл қўйишди.

Кейинчалик, уларнинг мадҳиясини топа олмагач, Гамбия давлат мадҳияси қўйилди. Мавританиялик футболчилар эса миллий мадҳияни мусиқасиз куйлашга мажбур бўлди.

Европа чемпионатида бундай ҳолат юзага келиши даргумон. Албатта, ҳеч ким хатолардан ҳоли эмас, лекин агар Евро ташкилотчилари бундай хатога йўл қўйиб, бошқа давлат мадҳиясини қўйишса, бу катта жанжалга сабаб бўлиши тайин.

 

Бу ҳийла иш бермади

Африка кубогида нафақат ташкилотчилар, балки футболчиларнинг ҳам ғалати ҳолатлари билан эсда қолди. Гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Гана ва Габон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (1:1), қизиқ воқеа юз берди.

Габонликлар 88-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, бироқ Гана вакиллари гол қоидабузарликдан кейин киритилган деб жанжал кўтаришди. Ўйиндан сўнг майдонда муштлашув бошланди ва ганалик ҳужумчи Бенжамин Тетте ҳужумчи Аарон Бупендзанинг юзига шапалоқ урди. Габонлик футболчи дарҳол майсазорга йиқилди. Тетте эса майдон ташқарисига қараб югуриб кетди.

Маълум бўлишича, шундан сўнг дарҳол Бенжи кийим алмаштириш хонасига югуриб кирган. Учрашув ҳаками дастлаб ким футболчига зарба берганини билмай қолди. У узоқ вақт давомида ўша футболчи кимлигини аниқлашга уринди, кейин бу зўравон Тетте эканлигини англагач, ҳакам Гана терма жамоаси мураббийлар штабига мурожаат қилди ва улардан “жиноятчи”ни майдонга қайтаришни сўради. Бенжи охир-оқибат кийиниш хонасидан чиқиб келди-ю, дарҳол қизил карточкасини олди.

 

Йилнинг энг кулгили голи

Иккинчи турда Кот-д’Ивуар кутилмаганда Сьерра-Леоне билан дуранг ўйнади. “Филлар” 93-дақиқагача ҳисобда олдинда бораётган эди, бироқ сўнгги сонияларда ивуарлик дарвозабон кулгили хатога йўл қўйди ва шунчаки тўпни рақиб ҳужумчиси Алхажи Камарага оширди.

Ростини айтсак, дарвозабон даҳшатли хатога йўл қўйди. Лекин ўтказиб юборилган голда фақат кипер айбдор эмас эди. Ўша пайтда ҳимоячилар қаерда эди? Тушунарсиз.

 

Яундедаги даҳшатли воқеа

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финал доирасидаги ўйинлар олдидан ҳақиқий фожиа юз берди. Камерун пойтахти Яунде шаҳридаги стадион олдидаги тиқилинчда бир қанча одамлар ҳалок бўлди.

Ҳаммаси минглаб маҳаллий мухлисларнинг ўз жамоасини Комор оролларига қарши қандай ўйнашини бевосита стадиондан кўришни хоҳлаганидан бошланди. Учрашувга 50 мингга яқин одам келиши кутилганди. Аммо, одам кўплигидан, ўйинга кира олмаган мухлислар ҳам стадионга киришга ҳаракат қилишди.

Арена хавфсизлиги ҳодимлари бунга бардош бера олмади ва натижада “бардак” бошланди. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 50 кишига яқин одам яраланди. Шунчаки, даҳшат!

 

Дарвозани қўриқлаган ҳимоячи

Комор ороллари терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогининг асосий воқеаларидан бири бўлди. Жамоа учта ўйинда уч очко жамғарган ҳолда, Гана, Габон ва Марокаш каби етакчилар бўлган гуруҳда учинчи ўринни эгаллашди.

Комор ороллари мусобақада ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган ҳолда, плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

1/8 финалда Комор ороллари терма жамоаси турнир мезбони Камерун билан ўйнади. Учрашув олдидан улар кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди. Жамоанинг икки дарвозабонида коронавирус аниқланди, учинчиси эса мусобақа пайтида жиддий жароҳат олди. Шу боис, улар ўйин қайдномасига бор-йўғи 12 кишини киритди ва рўйхатда бирорта ҳам дарвозабон йўқ эди. Шу сабаб, ўйин пайтида дарвозани ҳимоячи Шакер Альадур қўриқлади.

Вазият учрашув бошидаёқ футболчи Коморовнинг четлатилишидан кейин янада мураккаблашди. Умуман олганда, Альадур жуда зўр ўйнади: ҳа, у иккита гол ўтказиб юборди, лекин бир нечта ажойиб сейвларни ҳам амалга оширганини ҳам унутмаслик керак.

 

“Ғалати” ҳакам

Африка кубоги иштирок этадиган ҳакамлар алоҳида муҳокама қилинадиган мавзу. Келинг, Тунис-Мали ўйинини бошқарган Жанни Сиказведан бошлайлик.

Унинг қарорлари ўйиннинг боришини тўлиқ белгилаб берди. 48-дақиқада Сиказве пенальти белгилади ва уни Иброҳим Коне ишончли тарзда голга айлантирди. Бу гол учрашувдаги ягона гол бўлди. Лекин гап 11 метрлик жаримада эмас, чунки пенальти ҳақиқатдан ҳам тўғри белгиланган эди.

Гап Сиказвенинг учрашувни муддатидан олдин якунлаш ҳақидаги ғалати қарорида. Шу тариқа бош ҳакам аввалига 86-дақиқада, кейинчалик эса 89-дақиқада финал ҳуштагини чалди. Шу билан бирга, иккинчи бўлимда Сиказве уч марта ВАР тизимига мурожаат қилди ва яна бир марта “Cooling Break” учун ўйинни тўхтатди.

Учрашув “тугашидан” ярим соат ўтгач, ташкилотчилар қолган уч дақиқани ўйнаб қўйиш учун ўйин давом эттирилишини маълум қилишди. Аммо Тунис терма жамоаси майдонга қайтишдан бош тортди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 21:52, 08.02.2022.
Ўқилди: 5948 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.