"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс совринлар қўлга киритишни хоҳлашини айтди.
"Фаолиятим давомида ҳеч нарса ютмасликни истамайман. Мен Премьер-лига, Англия кубоги, Лига кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни хоҳлайман. Мен Англия терма жамоаси билан ҳам совринлар ютмоқчиман. Умуман олганда, ҳамма мусобақада ғалаба қозонишни хоҳлайман”, - дейди Деклан
Аввалроқ Райсга "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Райс жорий мавсумда “Вест Хэм” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали 23 ёшли англиялик футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.