Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Питер Шмейхель: «Футболдан бутунлай воз кечмаганман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий дарвозабони Питер Шмейхель World Soccer наш­рига интервью берди. Унинг суҳбатдоши британиялик машҳур журналист Алистер Кэмпбелл бўлди.

- Китобингизни ўқиб, кўп нарсаларни билиб олдим. Масалан, барабан, гитара чалишингизни, овоз ёзиш студиянгиз борлигини...

- Энди йўқ. «МЮ»даги давр­ларимда бўлганди. Бу ажойиб эди, чунки мусиқа мени бир неча соатга бўлса-да ортиқча босимдан узоқлаштирарди. Айниқса, ўйинлардан кейин нажот вазифасини ўтарди, танангизда адреналин кўп бўлса, дам олиш жуда қийин.

- Чемпионлар Лигаси ҳақида гаплашсак. Барселонадаги ўша ўйинда бўлганман ва майдонда рўй берган воқеаларни яхши эслайман. Лекин энг ҳайратланарлиси - ўйиндан сўнг, ўғлингиз Каспер ва Тедди Шерингемнинг фарзанди Чарли кийиниш хонасида пайдо бўлишганди...

- Ақл бовар қилмайди. Улар буни қандай уддалашганини билмайман. Чемпионлар Лигасининг бундай йирик ўйинларида жуда кўп қўриқчилар бўлишади. Аккредитацияда саккизталик рақам мавжуд. Қайси рақамингиз борлигига қараб, сизга маълум жойларга киришга рухсат берилади. Кийиниш хоналарига фақат футболчи ва ходимлар киришига рухсат этилади, бошқаларга мумкин эмас. Муваффақиятни нишонлаётганимизда, тўсатдан улар кириб келишди. Каспер эндигина 13 ёшда эди. Ажойиб! Албатта, биз ҳаммамиз бирга суратга тушдик, чунки уни яқин атрофда кўриш жуда ёқимли эди.

- Фаолиятингизда Гари Невилл ва Жейми Каррагер урган голларини қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўп гол гол урганингизни айтгансиз. Анча таъсирли сўзлар ва бу менга ёққанди.

- Аслида Жейми Каррагернинг голлари сони меники билан тенг, фақат улардан саккизтасини ўз дарвозасига йўллаб қўйган.

- Дания термаси билан Еврода қўлга киритилган ғалаба кўпроқ аҳамиятга эгами ёки «МЮ» билан эришилган ЕЧЛ ғолиблиги ва «требл»ми?

- Ҳеч бири. Каспер Премьер-лигада чемпион бўлганида кўпроқ қувондим. Бу мен учун энг таъсирланарли воқеа эди.

- Унда бошқачароқ сўрайман: олдинги воқеликларнинг қайси бири муҳимроқ?

- Рости, айта олмайман. Эҳтимол, учинчи вариантни танлаган бўлардим, чунки 27 йил ичида «МЮ» учун биринчи чемпионликни қўлга киритган жамоада эдим. Бунинг бир қисмига айланиш ажойиб эди.

- «МЮ»га, собиқ жамоадошларингизга қарши ўйин олдидан туннелда туриб ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

-  Даҳшатнинг ўзгинаси. Нафақат «Манчестер Сити», балки «Астон Вилла» учун ҳам. Ўзимни иккинчи тоифа ўйинчисидек ҳис қилдим. Бу менинг жамоам эди ва мен унда бўлишим керак эди. Шунчаки даҳшат...

- Китобда «МЮ»дан ноўрин кетиш» деб номланган бўлим бор. Демак, кетганингиздан афсусдасиз?

- Ҳозир 58 ёшдаман. Буларнинг барига ёшимга қараб шаклланган бошқача нуқтаи назар билан қарайман. Ҳаётимнинг ўша даврида шундай қарорга келганман, лекин ҳозир бундай қадам ташлашга қодир эмаслигимни аллақачон тушунганман. Жуда чарчагандим, жумладан, руҳий жиҳатдан: 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган мундиалдан Бразилияга ютқазиб эрта қайтдим. АПЛда «МЮ» билан «Арсенал»дан кейин 2-ўринни эгалладим, ваҳоланки, ўша пайтлари Чемпионлар Лигасига ғолиблар йўл олишарди. Демак, бизни август ойи бошида «плей-офф» ўйини кутарди: атиги тўрт ҳафтадан сўнг. Ёзда тўпиғимни ва тирсагимни операция қилдирдим. Бутун таътилни тикланишга сарфладим. Шундай қилиб, биз бутун мавсумни, кейин ЖЧни ўтказдик ва улар менга: «Бир ҳафта дам олишинг мумкин», дейишди. Тикланиш учун икки ёки уч ҳафта керак бўлади. Танам олдинги ҳолатига келиши керак. Бир ҳафтадаёқ қайтиб келдим. Машғулотга кетаётиб: «Қўлимдан келмайди. Бошқа чидолмайман», деб ўйладим. Ҳар куни шу аҳвол такрорланарди...

- Ҳеч ким сизни бундай қарордан қайтаришга уринмадими?

- Йўқ, ишонтиришга жиддий ҳаракатлар бўлмаган.

- Португалиядаги фаолиятингиз ўзгача тарзда кечди.

- Менга Португалия жуда ёқди. «Спортинг»даги биринчи ўйиним фантастик бўлди. 18 йилдан бери чемпион бўлолмаётган ва тиш-тирноғи билан «олтин»га интилаётган клубга боргандим. Ўша йили бош совринни қўлга киритдик. Ажойиб мураббий ва ўйин­чилар борлигига қарамай, негадир асосан менинг хизматларимни эътироф этишди, аслида эса муваффақият жамоаники эди.

- Кейин «МЮ»га қайтишга қарор қилдингизми?

- Ҳа.

- Китобда сэр Алекс ҳақида жуда яхши гапирасиз, лекин шундай тасаввур уйғонадики, гўё сизга хиёнат қилишгандек.

- Балки ўша пайт шундай туйғуни бошдан кечиргандирман ва ҳа, қайтиб келиш ҳақида келишувимиз бор эди. Ва кейин у мени тақдир ҳукмига ҳавола этди. Футбол нуқтаи назаридан, бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири эди. Мен бориб, Португалиядаги шартномамни бекор қилдим, чунки «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома тузишга келишиб олдим. Биз Алекс Фергюсон билан икки ҳафта давомида гаплашдик. Ҳаммаси яхши бўлди. Кейин шартнома бекор қилинди. Мен машинага қайтиб бордим ва унга қўнғироқ қилдим, жавоб бўлмади. Қайта уриниб кўрдим. Яна жавоб йўқ. Ушбу ҳолат бир неча бор такрорланди. Якунда клуб кенгаши раисининг олдига боргандим, «Бу менинг ваколатимга кирмайди, менимча, у бошқа иш билан банд», деди. Ўшанда биз уйга яқинлашиб қолгандик ва машинамни беихтиёр итимнинг устига юргиздим.

- Ие, қанақасига?!

- Шунақа. Уни ветеринарга олиб боришди, касалхонада қолдириб, ҳаммаси яхши бўлишини айтишди. Кўнглим тўқ эди, лекин энди нима қилишим керак? Еврода қатнашаётган Дания терма жамоаси ихтиёрига қўшилиш учун кетишга мажбур бўлдим. Копенгагенга қўнганимда, дўстларимникига бордим ва ўша куни кечқурун жуда кўп ичдим. Эртаси куни уйғондим ва телефонимда 50та хабар бор эди - барчаси рафиқамдан. Итим ўлган экан. Бу даҳшатли кун эди. Ҳар жиҳатдан жуда ва жуда даҳшатли кун.

- Раҳбарликни қўлга киритишингизга нима халал берди?

- Вақт. Оммавий ахборот воситаларида ишлай бошлаганимдан сўнг, мен жуда яхши вақт ўтказдим, Англияда, бошқа мамлакатларда, умуман, ҳамма ерда бўлдим, мунтазам равишда студияларга бордим. Ва кўз очиб-юмгунча 15 йил ўтди. Энди жуда кеч эди, чунки мен ўйнаганимдан бери бутун бир авлод ўтди. Қолаверса, бу мен ўйнаганимдан бутунлай бошқача ўйин. Кундалик ишни тўлиқ тушуниб, мослаштира олишимга ишончим комил эмас.

- Демак, сиз аллақачон бу ҳақда ўйлашни тўхтатдингизми?

- Бутунлай воз кечганим йўқ, лекин кейинги ҳафта нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Китобда мен клубларни бошқариш эҳтимоли ёки стратегик режалар ҳақида гапирганман. Тўлиқ таслим бўлмадим. Ҳар доим бу энг тўғри ва қулай имконият бўлиши кераклигини айтганман. Ҳозир менинг ҳаётим футбол билан боғлиқ ва бу ажойиб.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:34, 12.02.2022.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.