Бир неча кун аввал Испаниянинг бир қатор нашрлари "Барселона" футболчиси Адама Траоренинг саломатлигида муаммолар сабабли умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаганини ёзишган эди.
Кеча Траоре ошқозонидаги муаммоларни бартараф этиб, "Барселона" машғулотларига қайтди. У бугунги ўйинда иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун "кўк-анорранглилар" Испания чемпионати 24-туридан ўрин олган учрашувда "Эспаньол" меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.