Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
"Tuttosport" нашрининг маълум қилишича, туринликлар Франциянинг "Лилль" клуби ҳимоячиси Свен Ботманга қизиқиш билдирмоқда. Улар аллақачон футболчининг агентлари билан алоқага чиқиб, уни ўз сафига қўшиб олиш истагидалигини маълум қилган.
Аввалроқ 22 ёшли нидерландиялик футболчи учун курашда "Милан" етакчилиги ҳақида хабарлар чиққан эди.
Жорий мавсум Ботман Лига 1'нинг 16 ўйинида майдонга тушиб, 3 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди.