Аргентиналик чап қанот ҳимоячиси Маркос Акунья "Севилья" билан шартномасини 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.
Акунья 2020 йилнинг ёзида Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан “Севилья”га ўтган ва бир ярим йил ичида испан жамоаси сафида 65 та ўйин ўтказган.
Шунингдек, аргентиналик футболчи иккита гол ва еттита голли узатма ҳам амалга оширган.