"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Эспаньол"га (2:2) қарши ўйин ҳақида гапирди.
“Бу ғалаба қозониш учун ўйин эди. Якунда 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан қутилиб қолганимиз яхши натижа бўлиб туюлади. Биз яхши ўйнадик, кўпроқ имкониятларга эга бўлдик. Аммо биз икки очко йўқотдик. Люк де Йонг - намуна ва мен буни бутун жамоа олдида айтаман. Ўйин модельи ўзгармоқда. Биз янада самаралироқ бўлишимиз керак”, - дея Хави Марcа сўзларини келтиради.
Ушбу ўйиндан кейин "Барселона" 39 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда, "Эспаньол" 28 очко билан 13-ўринда бормоқда.