Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жамшид Саидов: «Икки хил тайм гувоҳи бўлдик»

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» ўз майдонида дуранг қайд этгани учун жамоа бош мураббийи Жамшид Саидовнинг кайфияти кўтаринки эмасди. Шунга қарамай, олий лигадаги энг ёш бош мураббий ўйиндан кейин қисқача интервью беришни лозим топди.

- Жамшид ака, бугунги баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун иккита фарқли таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин кўрсатиб гол уришди. Лекин танаффусдан кейин рақиб устунликни ўз қўлига олди. Шунча хавфли вазиятни юзага келтирганимиз билан биттадан кўп гол ура олмадик. Натижада рақибнинг қарши ҳужумда тўп киритиши ўйин 1:1 ҳисобида якун топишини таъминлади.

- «Бухоро» 1-турни Бухоро шаҳридаги асосий стадионда ўтказганди. Бу беллашув нима учун Вобкентга кўчирилди?
- Сабаби оддий - Бухородаги майдон ҳали тайёр эмас. Шунинг учун Вобкентда ўйнаб туришни лозим топдик. Менимча, кейинги уй учрашувимизни «Бухоро»да ўтказсак керак.

- Шогирдларингизга жиддий эътироз борми?
- Албатта, хатоларга йўл қўйилди. Лекин аниқ бир ўйинчига жиддий эътирозим йўқ.

- Ўтган турда «Андижон» устидан қозонилган ғалаба йигитларни анча талтайтириб юборди деб ўйлайсизми?

- Бўлиши мумкин. Балки футболчилар «Машъал»ни осонлик билан мағлубиятга учратамиз деб ўйлашгандир. Кўрдингиз, ўйин томонлама ютқазганимиз йўқ. Фақат кўп вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Шунингдек, рақиб дарвозабони Санжар Қувватов ҳам яхши ҳаракат қилди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 12:49, 08.04.2012.
Ўқилди: 6764 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик