Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хорен Оганесян ҳам стадионлар аҳволидан нолимоқда

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Локомотив” (0-2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “Локомотив” спорт директори Хорен Оганесян матбуот анжуманида иштирок этди. Ўйин борасида фикр билдираркан, Оганесян бундай даражадаги майдонда футбол ўйнаш жуда қийин эканини таъкидлаб ўтди.

— Ушбу учрашув ҳақида фикрингиз?
— Биз, бугунги рақибимиз “Навбаҳор” клубини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Бу клуб билан мавсумга тайёргарлик давомида ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказганмиз.Биз ушбу ўйиндан яхши тарафларини кўрдик. Тўғри, мухлисларга бу ўйин, натижа ёқмаган бўлиши мумкин. Бир нарсани таъкидлашим лозимки, бу ерда футбол ўйнаб бўлмайди, Майдоннинг ҳолати ачинарли ҳолда. Бизнинг майдонимиз ҳам шундай. Агар яши футбол намойиш этишни ҳоҳласак, яхши майдонлар қуриш лозим. Сизларда яхши жамоа мавжуд. Мен, қишда бу клубни кўрганман. Жамоа ўйин охиригача кураш олиб боради. Бу ўйинда бизнинг омадимиз келди. Икки гол урдик ва бу натижани йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Биламан, жамоангизнинг аҳволи оғир. Бизда ҳам бундай вақтлар оралиғи бўлди. Биз ҳам икки учрашувда ютказдик, ўйин бўйича эмас, балки натижа бўйича ютказдик. Биз ҳам яхши футбол, томошабинларга ёқадиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Сизнинг жамоангизда ҳам менинг жамоам олдида ҳали кўп учрашувлар бор, ҳали ҳаммаси олдинда, “Навбаҳор”га омад тилайман.

— Ромик Хачатрянни алмаштириб юборишингиз сабаби нимада?
— У учрашувга тайёр эмас эди. Ромикни оғриқлар безовта қилаётгани боис мен уни майдонга туширишга ҳам ўйланиб турган эдим. Аммо у яхши футбол намойиш этди. Учрашув оҳирларида уни оғриқлар яна безовта қила бошлади ва бошқа футболчи билан алмаштирдик.

— Сизнинг қўл остингизда биринчи марта олимпия терма жамоаси футболчилари Дилшод Рахматуллаев ва Ислом Тўхтаҳўжаев биринчи марта ўйинда тўлиқ иштирок этишди. Улар сизда қандай таасурот қолдирдилар?
— 4 ой давом этган тайёргарлик бахсларида ҳимоячимиз ва ярим ҳимоячимиз учрашувларимизда иштирок эта олмадилар. Ўйлайманки, тез орада улар жамоавий ўйинга киришиб кета оладилар. Ҳар бир ўйинчи алоҳида олганда яхши футбол намойиш эта олди. Бу футболчилар таркибимизни кучайтирдилар. Таркибимизда ҳали ўйинни кучайтира оладиган футболчиларимиз кўп.

— Бу мавсумда жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?
— Бу мавсумда олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Кучли тўртликдан ўрин олиш асосий мақсадимиз. Олдимизда қийин учрашувлар кутиб турибди. Тақвим бизга кучли 6 ликдаги жамоалар билан кетма кет ўйнаб чиқадиган бўлиб тушди. Бу энди энди жамоавий ўйин ташкил қилаётган клуб учун оғир. Яна келаётган 3 турда яхши қатнашиб, очколарни қўлга киритсак ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.

Маъмур Мамадалиев.
Тошкент - Наманган- Тошкент.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:35, 08.04.2012.
Ўқилди: 7040 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик