Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Назорат ўйини. "Пахтакор" эртага "Динамо" Тбилиси билан ўйин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Туркиядаги йиғин доирасида учинчи назорат баҳсини "Шерлар" Тбилисининг "Динамо" клубига қарши ўтказишади.

Мазкур беллашувни Ўзбекистон ва Грузия футболининг энг машҳур ҳамда совриндор жамоалари ўртасидаги тўқнашув деб айтиш мумкин. Тбилиси клуби Грузияда 18 марта чемпионат, 13 бор кубок ва 8 марта суперкубокда зафар қучган. СССР чемпионати ва Кубогида иккитадан, УЕФА Кубок эгалари Кубогида бир марта бош соврин соҳиби бўлган. МДҲ Кубогида эса "Динамо" 2004 йил ғолиб бўлган.

"Динамо" футбол клуби Тбилисида 1925 йил ташкил этилган ва тез орада ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. Жамоалар СССР чемпионати ва Кубогида ўзаро 46 ўйинда майдонга тушган. "Пахтакор" 11, "Динамо" эса 22 учрашувда ғалаба қозонган. 13 баҳс дуранг билан тугаган. Голлар уришда грузияликлар устун - 42:73.

Мустақиллик давридан кейин эса "Пахтакор" ва "Динамо" икки бор МДҲ Кубогида тўқнаш келган. 1993 йил грузияликлар 5:2 ҳисобида, 2006 йил эса "Пахтакор" 2:1 ҳисобида устун келган.

"Пахтакор" ва "Динамо" Тбилиси ўртасидаги беллашув 15 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан 19:00да Белекдаги "Сусеси" стадионида бошланади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:47, 14.02.2022.
Ўқилди: 1574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик