"Челси" ўнг қанот ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта келажаги борасида бир қарорга келиши керак.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Барселона" испаниялик ҳимоячи учун 2+1 йиллик шартнома таклиф қилган. Энди у охирги қарорни қабул қилиши керак.
Аввалроқ "аристократлар" сардори ушбу ҳафтада клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказиши маълум бўлганди.