Кириш Регистрация

Пике "Барселона"га дўстми ёки душман?

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Лионел Мессининг «Барселона»ни тарк этиши ҳақидаги айрим тафсилотлар маълум бўлди.

"El Pais" нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике клуб президенти Жоан Лапорта билан гаплашиб, унга Месси билан шартномани узайтирмасликни таклиф қилган. «Леосиз молиявий фейр-плей муаммоси ҳал бўлади», — деган экан Пике ўша вақтда

Бунгача Месси ва Пикенинг муносабатлари кескинлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лео «Барса»да қолиши учун маошини камайтирмаган испаниялик ҳимоячининг қароридан хафа бўлган.

34 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда эркин агент сифатида ПСЖга қўшилди. У янги клубида 30-рақам остида тўп сурмоқда.

Аввалроқ, Пикенинг 3 йил аввал «Юве» ҳимоячиси Де Лихтга «Барса»га ўтишни маслаҳат бермагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 13:08, 16.02.2022.
Ўқилди: 5118 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.