"Реал Бетис" президенти Анхель Харо "Барселона" ярим ҳимоячиси Набил Фекирга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Ҳозирда Фекир Испания Ла Лигасининг энг яхши футболчиси. Мухлисларга унинг ўйини ёқмоқда. Мен Набилни узоқ вақт жамоада қолишини истайман, лекин уни қўлга киритишни истайтиган жамоаларга эшигимиз очиқ. Марҳамат, шартномада келтирлган 100 миллион евролик товон пулини тўласин”, - дея Харонинг сўзларини келтиради Diario Sport.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Фекир учун 60 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди, аммо “Бетис” камида 80 миллион евро сўрамоқда.