«Реал» президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти томонидан "ПСЖ"га қарши ўйин учун танлаган тактика ёқмади. «Қироллик клуби» Парижда ўтказилган ЕЧЛ баҳсида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Анчелотти томонидан танланган ҳимояга асосланган услуб Пересни ҳайрн қолдирди. "Реал" бутун ўйин давомида мезбонларнинг ҳужумларини қайтариш билан банд бўлди.
«Қаймоқранглилар» 9 март куни ўтказиладиган ўйинда вазиятдан чиқиб кетишга уринади. Жавоб баҳси «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.