"Тоттенхэм" футболчиси Харри Кейн жамоа аҳволидан хафа. Хабарларга кўра, инглиз ҳужумчиси ўз клубига ультиматум қўйган.
Унда айтилишича, "Тоттенхэм" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида катта харидларни амалга ошириши ва сифатли футболчилар олиб келиши керак. Акс ҳолда, Кейн жамоани тарк этиб, ўзига янги клуб излашига тўғри келади.