Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es

Баҳо:
+4 | -

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг трансфер нархини 160 миллион евро этиб белгилади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, футболчининг амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланганига қарамай, Мадрид клуби ушбу суммадан кам бўлган таклифларни умуман кўриб чиқмоқчи эмас. Юборилган таклиф 160 миллион евродан кам бўлса, “қаймоқранглилар” музокара бошламайди. Қайд этилишича, клуб бу нархни белгилашда вингернинг сермаҳсуллиги ва жамоа ғалаба қозонган совринлардаги ҳиссасини инобатга олган.

Манба Лондоннинг “Арсенал” клуби Винисиусга қизиқиш билдираётганини тасдиқлаган, бироқ ҳозирча клублар ўртасида ўзаро алоқа йўқ. “Канонирлар” фақатгина футболчи “Реал” билан шартномасини узайтирмаслиги аниқ бўлсагина, фаол ҳаракатга тушади.

Ўз навбатида, The Times нашри хабарига кўра, агар ушбу трансфер амалга ошса, “Арсенал” Винисиусни жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиришига тўғри келади. Таъкидланишича, ҳозирда лондонликлар таркибида энг кўп даромад топувчи ўйинчи Букайо Сака бўлиб, унинг маоши солиқлар ушлаб қолингунга қадар йилига 18,2 миллион еврони (15,6 миллион фунт) ташкил этади.

Маълумот учун, Винисиуснинг “Реал”даги ҳозирги маоши 14,9 миллион еврога тенг (солиқлар ташқари). Мадридликлар раҳбарияти ҳужумчига йилига 20 миллион евродан кўпроқ маош таклиф қилмоқда, бироқ футболчи 30 миллион евро маош олишни хоҳламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:31, 27.07.2026.
Ўқилди: 6064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик