«Наполи» ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцонинг агенти бўлган Марио Жуфреди «Атлетико Мадрид» италиялик футболчини сотиб олишни хоҳлаётганини айтди. Агентнинг қўшимча қилишича, «матрасчилар» Жованни учун тахминан 25-30 миллион еврогача тўлашга тайёр.
«Агар сизда 22 ёки 23 ёшли футболчингиз бўлса, таклифларни рад этишингиз мумкин, лекин у 26-27 ёшда бўлса, қабул қилишингиз керак. Агар мен клубни бошқарганимда шундай қарор қабул қилган бўлардим. «Наполи» Ди Лоренцони 25-30 миллион еврога сотиши мумкин. «Атлетико Мадрид» унга ҳар доим қизиқиб келган ва тез орада таклиф жўнатиши мумкин», - дея фикр билдиради агент.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Ди Лоренцо Италия чемпионатида 25 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.