Ла Лига президенти Хавер Тебас 2018 ва 2021 йилларда Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг Испания чемпионатини тарк этиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ла Лигада Мессининг кетиши билан иқтисодий муаммолар бўлдими? Йўқ. Мутлақо йўқ. Месси ёки Роналду кетишининг фарқи йўқ. Биз бир нечта юлдузларнинг кетишига сабр қиламиз.
Мана сизга бир мисол: А Серия Криштиану Роналду келганидан кейин ҳам ўсишни бошламади. Биз яқинда ESPN билан саккиз йилга шартнома имзоладик. Нима деб ўйлайсиз, саккиз йилдан сўнг улар мисолида фақат топ-футболчилар ўйнаши ҳақида маълумот борми? Улар билмайди, ҳеч ким билмайди.
Аммо улар бизнинг Лигамиз иқтисодий жиҳатдан фойдали эканлигини ва яхши ўйинчилар бу ерда доим бўлишини билишади”, деди Тебас El Periódico de España нашрига интервьюсида.