Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Супер шанба — супер тур! Гвардиола бошчилигидаги «шаҳарликлар» заифлашган «шпорлар»ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг ҳар бир турида камида битта марказий ўйин мақомига эга баҳс бўлиб ўтади. Мавсумнинг 26-тури ҳам бундан мустасно эмас. Бугуннинг супер тўқнашуви «Манчестер Сити» ҳамда Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси ўртасида кечади.

Ўйин контексти

Ҳеч ким билмаган ёки эсидан чиқарган бўлиши мумкиндир, аммо «Тоттенхэм» Пеп Гвардиола армиясига қарши сўнгги 4 та ўйиндан 3 тасини ўз фойдасига ҳал қила олган. Лондонликларнинг сўнгги ғалабаси мавсум аввалида, ўз уйида қайд этилган эди. Ўшанда «шпорлар» кичик, 1-0 ҳисобида рақибни мағлуб этган. Шунга қарамай, айни дамда «Манчестер Сити» ўта қўрқинчли жамоага айланган. «Шаҳарликлар» барча мусобақаларнинг сўнгги 4 та учрашувида жами 15 та гол урган ва 1 та гол ўтказиб юборган. Айнан шундай юқори нотада кетаётган жамоага, ўзига ишончини йўқотган, сўнгги учта ўйинда мағлуб бўлган «Тоттенхэм»нинг дуч келиши, бу аслида Антонио Контенинг омадсизлиги бўлиши ҳам мумкин.

«Шаҳарликлар» майдонни ёндирмоқда

Биласиз, Пеп Гвардиоланинг жамоаси тўп назоратини яхши кўради. Айни кунларда эса ушбу клуб бутун бир фронтни назоратига олган. Яъни улар ўзи қатнашаётган ҳар бир турнирда етакчилардан бири бўлиб турибди. Яқинда бўлиб ўтган ЕЧЛ плей-оффида «Спортинг», ўз уйида ер тишлатилгани ҳам бундан далолат беради (0-5). «Манчестер Сити» АПЛда ўта узун серия қайд этиб турибди. Улар сўнгги 15 ўйиннинг 14 тасини ғалаба билан якунлади. 1 та баҳсда дуранг қайд этди. Клуб охириги марта октабрь ойида, «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлганди (2-0). Пеп ЕЧЛдаги ғалабаси орқали ўз жамоасининг исталган фронтда яхши кураша олишини кўрсатиб қўйди.

Бернарду Силва – жамоа юраги

Давид Сильва «Манчестер Сити»ни тарк этаётганида ҳамма испан сеҳргари ўрнини боса оладиган футболчи бошқа келмайди деб ўйлаганди. Бироқ, орадан кўп ўтмай, Гвардиола Сильва ўрнига бошқа бир Силвани, португалиялик даҳони етиштирди. Айни дамда Бернарду ўз муҳимлигини, жамоаси учун нечоғлиқ керак эканини кўрсатиб қўя олди. Чап-оёқ ярим ҳимоячи майдон марказида ўз маъмуриятини ўрнатишга улгурган. Ҳозирги АПЛда 27 ёшли футболчидан кўра яхшироқ номни келтириш амри-маҳол иш.

Оловга қарши курашаётган Конте

«Шпорлар» мураббийлик курсиси ҳеч қачон жон сақлаш учун яхши жой бўлмаган. Буни исботи сифатида юқори даражага эга Антонио Контедай мураббийнинг ҳам анча қийналаётганини келтириш мумкин. Сўнгги учта АПЛ учрашувини бой бергани етмаганидай, Конте ўзининг интервьюсида «Тоттенхэм»нинг қишки трансферлар ойнасидаги ҳаракатларини танқид қилди. Бу билан эса ўзига бўлган босимларни ортишига сабабчи бўлди.

«Тоттенхэм» тактикаси

Конте дунёга ўзининг 3-4-3 схемасига содиқлиги билан донг таратган. Ушбу усулда қанот футболчилари ўта фаол бўлишади. Шунга қарамай, ушбу тактика айни дамдаги АПЛнинг кучли прессингли ўйинлари учун иш бермаслиги мумкин. Биз буни «Вулверхэмптон»га қарши баҳсда гувоҳига айландик. «Тоттенхэм»нинг икки таянч футболчиси Бентанкур ҳамда Уинкс ушбу ўйинда босимдан анча қийналди. Шу сабаб Конте формулани ўзгартирди ва Деян Кулусевскини майдонга ташлади. Бу орқали эса 4-2-3-1 тактикасига ўтиб, ёш швецияликни 10-рақамли футболчи ўрнида ҳаракатлантирди. Ҳозир Контега осон тутиб бўлмайди. Чунки унда янги жамоа ва уни ўз услубига кўниктириши қийин кечмоқда.

«Манчестер Сити» учун тахминий таркиб

Габриэль Жезус ҳамда Жек Грилиш «Спортинг»га қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Аммо ҳар иккиси ҳам «Тоттенхэм»га қарши сафда бўлишади. Ҳимоячи Кайл Уокер ЕЧЛ баҳслари учун четлатиш олганди. Аммо АПЛда майдонга қайтиши мумкин.

Дарвозада: Эдерсон;
Ҳимояда: Уокер, Диаш, Ляпорт, Канселу;
Ярим ҳимояда: Де Брюйне, Родри, Силва;
Ҳужумда: Маҳрез, Фоден, ҳамда Стерлинг (4-3-3).

«Тоттенхэм» учун тахминий таркиб

Яфет Танганга ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Аммо Конте Эрик Дайер ҳамда Оливер Скипплардан фойдаланиш имконига эга бўлади. Дайернинг эҳтимолий қайтиши Давинсон Санчес билан марказий ҳимоя мустаҳкамланишини англатади. Шунингдек, Родриго Бентанкур ўз ўрнида, асосий таркибда тушиши кутилмоқда.

Дарвозада: Уго Льорис;
Ҳимояда: Ромеро, Дайер, Дэвис;
Ярим ҳимояда: Эмерсон, Ҳёйбьерг, Бентанкур, Регилон;
Ҳужумда: Сон, Моура, Кейн (3-4-3).

Хос статистикалар

Кевин Де Брюйне «Тоттенхэм»га қарши ўйинда гол урса, АПЛда 50 та гол урган тўртинчи бельгияликка айланади. Ундан олдин ушбу натижага Ромелу Лукаку, Эден Азар ҳамда Кристиан Бентекелар эриша олган, холос.

«Манчестер Сити» сўнгги 15 та ўйинида 14 та ғалабага эришган. Битта дуранг эса 22 январь куни «Саутгемптон» билан қайд этилганди.

«Манчестер Сити» «Спортинг» билан ўйинда рақиб дарвозасига олтита зарба бериб, бешта гол уришга эришган. Голларнинг иккитаси эса Бернарду Силвага тегишлидир.

Сон АПЛдаги сўнгги 14 та ўйинда 8 та голда иштирок этишга улгурган (7 та гол, 1 та ассист).

Ушбу жуфлик хулосаси

Пеп Гвардиоланинг жамоаси ўз майдонида эканидан фойдаланиб, рақибга кучли прессинг таклиф этиши, бу эса ўз навбатида «Тоттенхэм» ҳимоясида муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Антонио Конте аввалги, «Челси», «Саутгемптон» ҳамда «Вулверхэмптон»га қарши баҳсларда ҳам айнан мана шундай тарзда «қопқон»га туширилган эди.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 07:00, 19.02.2022.
Ўқилди: 2271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.