"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен келаси мавсумда қайси клубда ўйнашини ҳали ҳал қилмаган, деб хабар беради "Mundo Deportivo".
25 ёшли данияликнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси ёзгача амал қилади. Лондон клуби ҳимоячига шартномани 4 йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Шунингдек, Кристенсенга "Бавария" ва "Барселона"дан ҳам таклифлар бор.
Олдинроқ футболчи бонуслар билан бирга йилига 10-12 миллион эвро ишлаб олмоқчи экани хабар қилинганди.
Кристенсен жорий мавсум “Челси” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.