"Ливерпуль" устози Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни мақтади.
Салоҳ кеча "Норвич" дарвозасига "Ливерпуль" таркибидаги 150-голини киритди.
"Тўғрисини айтсам, бугун у бемаъни гол урди. Унинг "Челси"га урган голини эслайман: қанотдан кутилмаганда узоқ бурчакка зарба берганди ва "кўклар" дарвозасини ишғол этганди. Яна бир нечта голини дриблинг ишлатиб урган: "Манчестер Сити"га, "Уотфорд"га. Унинг "Манчестер Юнайтед"га урган голи менга ёққанди. Ҳисоб 2:0 бўлганида голли узатмани Алиссон амалга оширганди. Шунингдек, ЕЧЛда "Манчестер Сити" дарвозасига киритган голи ёққан, чунки бу гол "Манчестер Сити" дарвозасига киритилгани учун эмас, балки, муҳим гол бўлгани учун ёққанди.
"Салоҳнинг киритган барча 150 та голини эслай олмайман, лекин уларнинг аксариятини эслайман, уларнинг аксарияти муҳим голлар эди. Ўйлашимча, у биринчи голини "Уотфорд" дарвозасига киритганди. Билишимча, бу Салоҳнинг менинг қўл остимдаги энг осон голи бўлса керак. Агар кеча жамоадаги дастлалки голини киритган Луис Диас ҳам Салоҳнинг натижасини қайд этса, бу жуда ажойиб бўларди! Салоҳнинг "Уотфорд"га қарши ўйинда киритган дастлабки голидан кейин қисқа вақт ичида яна 149 та гол киритишини ҳеч ким кутмаган эди. Бу алоҳида нарса", — Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Ливерпуль" расмий сайти.