Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Роналду «МЮ» ривожи учун тўсиқ бўлишни бошладими?

Баҳо:
+ | -

Криштиану атрофида янги «Манчестер Юнайтед»ни қуриб бўлмайдими?

Шу ўринда мухлисларда Златанчи? У қандай қилиб жамоасига халақит қилмаслиги мумкин? дея савол пайдо бўлиши мумкин. Гап шундаки, Ибраҳимович «Милан» билан шартномасини узайтирган. Чунки Златан футболчи-менежер. У керакли ўринда Пиолига муаммо яратмайди, бош мураббий тайинланишига аралашмайди. Швед машғулот ўтказишда давом этаверади, жамоадошларини жанг қилишга ундайверади. Бу албатта, қирқ ёшли ўйинчи учун жуда ҳам яхши ҳолат.

Роналду футболчи сифатида ундан ҳам кучлироқ ва бироз ёшроқ ҳам аслида. У бутунлай бошқача характерга эга. Ҳозирда мухлислар жамоа сардори Магуайрнинг «Манчестер Юнайтед»да ҳаммаси жойида деган гапларига ишонишмайди, улар айнан Криштиану Сульшернинг истеъфога чиқарилишига таъсир қилган шахс дея шубҳага бормоқда. Эҳтимол, ҳозир таркибда португалиялик бўлмаганида норвегиялик мутахассис худди аввалгиларидек, салбий натижалари учун яна кечирилиб юборилармиди?!

Шунингдек, Роналдуга эга бўлиш клуб кийиниш хонасини тамомила ўзгартирди. У ёши ўтгани сайин шерикларига бўлган муносабатлари ва спорт принципларини кескинлаштириб бормоқда. Бу эса кўпчилик футболчиларга ёқмаслиги тайин.

Клубда баъзи футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари Роналдуга умуман манзур келмайди. Масалан, Погба ўзини дангаса ва инжиқ кексалардек тутади. Ёш Санчо эса муҳитдан, клуб ичидаги ўзаро муносабатлардан нолимоқда. Бундан келиб чиқиб, Криштиануга «Манчестер Юнайтед»да бўлиш ёқмаётганга ўхшайди. У аввалги даврлари - Эвра, Фердинанд ва Фергюсонлар билан кечган илиқ муносабатлари бу ерда такрорланишини кутган бўлса ажаб эмас.

Бир сўз билан айтганда, Роналду «МЮ»га ҳалигача ишонади, аммо бу шунчаки алдамчи баёнотлар холос. Ёпиқ  ҳолатда Криштиану аллақачон Мендешга ўз фикрини айтиб бўлган. «Ювентус»га ўтиш ғояси ўзини тўлиқ оқламади, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга берилган ваъдалар кетма-кет уринишлардан сўнг ҳам иш бергани йўқ. Аммо Туриндан жамоа Роналдуни ижобий кайфиятда  кузатиб қўйди. Манчестерга келгач эса Де Хеа айтганидек «ишёқмаслар» билан ўйнашига тўғри келмоқда. Айни пайтда барча  футболчиларнинг бир умумий душмани бор - бу Рангник ва унинг ёрдамчилари. Футболчилар унинг режаларига аллақачон ишонмай қўйганлар.

Ҳатто «Лидс»га қарши баҳсда ҳам осон ва чиройли ғалабага ишониш қийин бўлади, чунки биринчи даврадаги қақшатқич мағлубиятдан сўнг Бьелса шогирдлари реванш учун ҳаракат қилиб кўради. «Манчестер Юнайтед» шу қадар ёмон футбол кўрсатмоқдаки, энди раҳбарият катта инқилоб ва стратегик ўзгаришлар ҳақида ўйлашлари зарур. Роналду клубдаги майда-чуйда деталларгача эътибор қаратади. Рангникдан кейин бирорта мураббий 37 ёшли португалиялик атрофида жамоа қуриш истагини билдирмаса керак.

Сульшер истеъфосини талаб қилганлар энди инқирозли даврларда бош айбдорга айланишади. Клуб хейтерлари буёғига Роналдуни тинч қўймасликлари аниқ.

Қолаверса, маош борасида ҳам Криштиануга ёмон кўз билан қарайдиганлар анча кўпайиб қолди. Португал ҳашаматли ҳаёт ва қимматбаҳо машиналарни яхши кўради, шунинг учун у ушбу футбол лойиҳасининг ўзи қизиқ бўлса ҳам, кам суммали келишувга рози бўлмайди. Айни дам Манчестерда унга ҳафтасига 600 минг евродан кўпроқ маош берилади ва агар клуб келаси мавсумдан Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, Роналдунинг жамоани тарк этиш эҳтимоли янада ошиб кетади.

Мендеш ўз одатига кўра, турли миш-мишлар ўйлаб топишдан чарчамайди. Яқин кунлар ичида Криштиануга даъвогарлар орасида «Бавария» ва «ПСЖ» номлари тилга олинди. Бироқ Париждан келган таклифнинг асосида Месси ва Роналдуни бир жамоада ўйнатиш ғояси ётганини менимча, барча тушунган бўлса керак.

Бироқ уларнинг орасида «Реал Мадрид» ўз юлдузини ортга қайтариш ҳақида умуман ўйламаяпти, улар ўз сафига ёшларни жалб қилмоқда. Ҳозир жамоа ҳимоя зонасини мустаҳкам қилиш ҳақида бош қотиряпти. «Бавария»га келсак, бу клуб ўз принципларига содиқ қолади. Раҳбарият Роналдуга катта суммали шартнома таклиф қилиб, Нойер ва бошқа фахрийларни бундан ғазаблантириш ниятида эмас.

Футболдаги «нафрат»нинг моҳиятини тушуниш қийин. Футболчиларни, мураббийларни ёки клубларнинг мазах қилиниши албатта ғалати туюлади. Роналду ўз мақсадлари билан ўз хейтерларининг фикрини ўзгартирган ҳолатлар кўп содир бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам у ўз ишини мукаммал бажара олади. Ҳозирда 37 ёшли фахрий жамоаси таркибида АПЛ ва Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди.

Месси ва Роналдунинг футбол давридан узоқлашаётгани барчада носталжик қайгу уйғотиши табиий. Албатта, «МЮ» мухлислари Роналдудан аввалги супер ўйинларини кутишади, аммо айнан мухлислар томонидан клубнинг максимал имкониятлари бўрттириб юбориляпти. Зеро, жамоа ичидаги муаммоларни инкор этиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Гринвуд хунук воқеаларга аралашиб қолди, Рэшфорднинг эса спорт формаси ҳавас қиларли даражада эмас, Погбани жамоада олиб қолиш энг катта хатолардан бири бўлди дея тахмин қилинмоқда. Ҳужум марказида эса Роналду билан самарали ўйнай оладиган Бензема каби тандемни топиш қийин бўляпти.

«Манчестер Юнайтед» Роналду келгач тахмин қилинганидан анча кучсизроқ бўлиб чиқди. Ҳозир Роналдуни жамоада олиб қолувчи ягона омил Чемпионлар лигасидаги қониқарли иштирок бўлса керак. АПЛдаги кучли тўртлик «МЮ» учун ҳам, Криштиану учун ҳам ярашиқли ҳолат ҳисобланмайди.

Киритилди: 15:57, 20.02.2022.
Ўқилди: 3031 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.