"Барселона" футболчиси Сержиньо Дест "Валенсия" (4:1) устидан Ла Лиганинг 25-туридан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Валенсия"га қарши кечган учрашув қийин бўлди. Аммо, биз яхши ўйин намойиш этдик ва муҳим 3 очкони қўлга киритдик.
Ўзимга бўлган ишончни тикланиши? Ҳа, бу жуда муҳим. Умид қиламанки, «Наполи»га қарши учрашувда майдонга тушаман, лекин бу қарорни мен қабул қилмайман. Ўша ўйинга тайёр бўлишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, бутун жамоамиз билан бугунги ўйинни эсдан чиқариб, «Наполи»га қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз" - деди Дест.