Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини ташкил этиш таклифи маъқулланди

Баҳо:
+ | -

Бу ҳақда ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев батафсил тўхталди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Босқичма-босқич барча футбол мусобақаларига ҳакамларни жалб қилиш мана шу марказ орқали амалга оширилиши керак.

Биз ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда фаолият олиб борувчи ҳакамларнинг клублар билан алоқаларини ва ниҳоят тартибга келтиришга эришдик. Футбол ичидагилар яхши биладики, катта мусобақаларни инобатга олмаса, қолган барчасида футбол клублари ҳакамлар гонорарини бевосита тўлаб келарди. 2021 йилда мана шу ҳолатга тўла чек қўйдик. Яъни, барча мусобақалар учун ҳакамларга гонорар ЎзПФЛ томонидан нақдсиз кўринишда тўлаб берилди. Ҳакам ва клуб олди-бердиси расмий мақомда йўқолди.

2022 йилги мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ҳам клублар бўйнидан соқит қилиниши режалаштирилган. Албатта бошида қийин бўлади. Эвазига эса биз тўғри йўналишга тушишда давом этамиз.

Босқичма-босқич клубларда ҳам нақд пул айланмасига чек қўйилиши, сотилган чипталар тўлиқ инкас қилиниши тизимига ўтилади. Бу орқали клублар ва ҳакамлар ўртасидаги боғлиқликларга жуда катта болта уриш мумкин. Худди ЎзПФЛ каби клублар ҳам ўз таъсисчилари олдида ростмана ҳисобдор бўлиши шарт.

Буларнинг барчаси вақт талаб қилади, бирданига амалга ошмайди. Аммо ишонамизки, кўтарма пуллари ибораси вақт сайин йўқолгани каби, тиббий текширув монополиясига босқичма-босқич чек қўйилгани каби, ҳакамлар тўловлари тартибга келгани каби, юқоридаги масалаларда ҳам нормал тизим ишлай бошлайди. Ортга йўл йўқ.

Манба: diyorimamkhodjaev
Киритилди: 23:48, 20.02.2022.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.