"Натижа мен қониқтирмади, — дейди ОФК кубоги доирасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Ал-Уруба" бош мураббийи Мухтор Али Мухтор. Биз яхши ўйин кўрсатдик ва бизда гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди. Аммо биз улардан фойдалана олмадик. Агар вазиятларни голга айлантира олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Афсус, шогирдларимга тажриба етишмади".
"Иккинчи бўлимда "Нефтчи"нинг ҳимоясидаги хатолардан фойдалана олмадик, ҳужумчиларимиз рақиб дарвозабонини доғда қолдира олишмади. Шунинг учун ўзбекистонликлар ўзларини қониқтирадиган натижа билан қайтадиган бўлишди", дейди Мухтор Али Мухтор.













