Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Гвардиола: "Биз ўз ишимизни бажардик, энди Мадрид дербисини кузатамиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания чемпионати 33-турида "Хетафе" билан бўлиб ўтган ўйин (4:0) ва Месси ҳақида фикр билдирди.

"Биз тезкор гол кирита олганимиз учун ўйинни ўз бошқарувимизга олдик. Жамоа ҳимоя ишларига ҳам жиддий эътибор берди. Биз бу ғалабани Абидалга атаймиз. Бу кун биз учун бшқача кун бўлди.

"Хетафе" - ўта ёпиқ жамоа. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Бошқа томондан олиб қараганда уларнинг ҳужум чизиғи яхши ишламади. Яна нима дейиш мумкин, биз ўз ишимизни бажардик. Энди Мадрид дербисини кузатамиз. У ерда жиддий кураш бўлади Биз эса "Леванте" билан бўладиган ўйинга тайёрланишимиз ва бугунгидан кам бўлмаган ишларни бажаришимиз керак.

Месси бу мавсум 60та гол ура оладими? Мен билмадим. Йўқ, у буни бажара олиши мумкин, лекин нима бўлишини сиз билан биз олдиндан билмаймиз. У бугун муҳим голни киритди. Бу бизга хотиржам тўп суришимизга сабаб бўлди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради AS.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:51, 11.04.2012.
Ўқилди: 6927 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.