"Бавария" ва Германия терма жамоаси посбони Мануэль Нойер ўзининг футболдаги сўнгги орзуси нима эканлигини маълум қилди.
"Футболдаги сўнгги орзуим? Жаҳон чемпионати совринини иккинчи бор қўлга киритиш", - дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирган "Kicker" нашри.
Ҳозирда 35 ёшли кипер оёғидан олган жароҳатини даволаш билан банд. У Бундеслиганинг жорий мавсумида 20 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19 та гол олиб чиққан ва 7 та "қуруқ" матч ўтказган.