"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузи Гари Невилл жамоани кутиб турган ўйинлар ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Жамоа чоршанба куни "Атлетико"га қарши ўйнайди. Кейин эса уларни "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ҳамда "Ман Сити"га қарши баҳслар кутиб турибди. Март ойи "МЮ" учун жуда муҳимдир. Чунки айнан мана шу давр уларни кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ёки этмаслигини белгилаб беради".
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "МЮ" АПЛ турнир жадвалининг 4 ўринида бормоқда.