Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Чемпионлар кубогини бир ўзи қўлга киритган дарвозабоннинг ҳикояси

Баҳо:
+ | -

 

Бизнинг ҳикоямиз Руминия футболи афсонаси ҳақида!

Семлакдан Севильяга

Венгрия билан чегарадош кичик Трансилвания Семлак қишлоғида туғилган руминиялик немис миллатига мансуб Ҳелмут Роберт Дукадамнинг ҳикоясини фильм қилишса ҳам бўлади.

У 1982 йилда "Стяуа" таркибида кўриниш берган. Афсонавий дарвозабон бундан олдин "Арад"нинг камтарона "Конструкторул" ва "УТА" жамоалари шарафини ҳимоя қилган (1969 йилда Чемпионлар кубогида ўйнаган ва Польшада "Легия"дан 0:8 ҳисобида мағлубиятга учраган УТА).

Шунингдек, 1982 йилда 23 ёшли Дукадам Руминия терма жамоаси сафида фақат иккита ўйин ўтказган.

Ҳелмут "Стяуа"даги тўрт мавсумда иккита чемпионлик ва Руминия кубогини қўлга киритган. У мамлакатнинг энг яхши дарвозабони эмас эди. У шунчаки ўз ишини бажарарди. Кейинчалик маълум бўлишича, у ўз номини футбол тарихида абадийлаштирган ўша ажойиб кун сари дадил қадам ташлади.

1986 йил 7 май Севилья. Рамон Санчес Писхуан стадиони. Чемпионлар кубоги финали “Барселона” – “Стяуа”.

 "Барселона" деярли 90 йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон Европанинг энг кучли клуби номига сазавор бўлмаганди. Бундан ташқари, у фақат бир марта финалда ўйнаган, 1961 йилда "Бенфика"га ютқазган - 2:3. Бу финал уларга имконият эди. Испанияда оддиягина “Стяуа”га қарши ўйин. 

Финал йўлида инглиз мураббийи Терри Венаблес қўл остидаги "кўк-анорранглилар" "Спарта"ни (меҳмондаги иккита гол туфайли), "Порту"ни (яна сафардаги гол туфайли), ЕЧЛнинг амалдаги эгаси "Ювентус"ни енгишган эди.. Балки бутун турнирнинг асосий фаворити каталонияликлар эди.

"Стяуа"нинг Севилья финали йўлидаги рақиблари рўйхати анча оддийроқ кўринди - Даниянинг "Вейле", Венгриянинг "Ҳонвед", финландларнинг “Куисси” ва Бельгиянинг "Андерлехт"и эди.

Ўша Чемпионлар кубогининг ярим финали бугун кун учун албатта мўжизадек кўринади - "Барселона" - "Гётебург" ва "Стяуа" - "Андерлехт".

Финалдан анча олдин Рамон Санчес Писхуан “Барселона” – Чемпионлар кубоги ғолиби” деган ёзувли нишонларни сотган. "Блаугранас" мухлислари севимли жамоаларининг тарихий муваффақиятини нишонлаш учун петардалар, сальютлар ва оловли қуроллар тайёрладилар. Шаҳар ресторанларининг банкет залларини банд қилгандилар.

Аммо "Стяуа"нинг ҳимояси бу сценарийга қарши эди. Тўртта плей-офф ўйинида руминияликлар фақат битта гол ўтказиб юборишганди - биринчи ярим финалда "Андерлехт"нинг асосий юлдузи Энсо Шифодан Брюсселда (жавоб ўйинида бельгияликлар мағлуб бўлишган - 3:0). Севильяда 120 дақиқа давомида Миодраг Белодиcи бошчилигидаги Руминия жамоаси ҳимояланди ва “Барселона” у жамоанинг бўш нуқталарини излаб топа олмади. Каталонияликлар юлдузлари Бернд Шустер ҳам, шотландиялик Стив Арчибалд ҳам (“Блаугранас”нинг трансфер рекорди - ҳужумчи "Тоттенхэм"дан 1,25 миллион фунтга сотиб олинган) ҳеч нарса қила олишмади.

Футбо лотореяси эса бутунлай Дукадамнинг бенефисига айланиб кетди. Пенальтилар сериясида тўртта зарба - бирорта ҳам ўтказиб юборилган гол йўқ! Чемпионлар кубоги финалида! Ундан олдин ҳеч ким буни қилмаган эди.

«Стяуа» дарвозабонининг ўзи орадан йиллар ўтиб УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида ўша пенальтилар сериясини шундай таърифлайди: «Пенальтидан олдин дарвозабон рақибнинг тана ҳаракатларини диққат билан кузатиши ва унинг фикрларини ўқишга ҳаракат қилиши керак.  "Барса"га қарши ўйинда мен шундай қилдим.

Биринчи пенальтини уларнинг сардори Алесанко амалга оширди. Мен унга диққат билан қарадим ва танасининг ҳаракатига қараб, зарба мендан ўнг бурчакка йўналтирилишини тахмин қилдим. Менинг тахминим тўғри эди ва мен тўпни қайтардим.

Иккинчи пенальти эса аллақачон психология билан боғлиқ эди - мен шунчаки ўзимни ҳужумчи ўрнига қўйдим. Педраса жамоадоши ўнгга тепгани ва мен бу зарбани бартараф этганимни биларди. Бу сафар у мени чапга отилади деб ўйлаши турган гап эди. Мен эса яна ўнгга ташландим ва дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолдим.

Учинчи пенальтини қайтариш нисбатан осонлашди. Дарвозабон икки марта ўнгга ташланганидан сўнг, энди у бошқа бурчакни афзал кўрса керак. Пичи Алонсо шундай деб ўйлади ва ўнгга зарба берди. Мен эса воқеалар ривожини тўғри башорат қилиб, яна тўпни қайтардим.

Тўртинчи пенальти мен учун энг оғир бўлди, чунки мен нима қилишни билмасдим. Яна ўнгга сакраш ёки йўналишни ўзгартириш керакми? Мен эса ўзимни Маркос Алонсонинг ўрнига қўйдим. У шундай деб ўйлаган бўлса керак: бу дарвозабон уч марта ўнг бурчакка йўналтирилган зарбани қайтарди. У пенльтиларда ҳамма зарба ўнгга йўлланади деб ўйласа керак. Мен бу сафар чапга ташландим ва яна рақиб дарвозамга тўп кирита олмади.  

 “Барселона” дарвозабони Уррутининг (у иккита пенальтини қайтарди) қаҳрамонлиги бесамар кетди. Лакатус ва Балинтнинг зарбалари "Стяуа"га ажойиб ғалаба келтирди.

Дукадам кубокни ярим бўш стадионда кўтарди - "Барселона" мухлисларининг аксарияти пенальтилар сериясидан сўнг дарҳол Рамон Санчес Писхуанни тарк этишди.

Отопения аеропортида эса кубокни биринчи бўлиб "Стяуа" сардори Стефан Йован эмас, Дукадам олиб келди. Бу кимнинг ғалабаси эканлигини ҳамма тушунди.

 Менинг сирим? Мен нима қилишим кераклигини тушундим. Бу мен бутун умрим давомида кутган лаҳзалар эди”, - дейди Дукадам ундан яна бир бор “Севилья”нинг ғалабали онларини эслашни сўрашганда.

Сценарий эсингиздами? Дукадам ўнг томмонга йўналган 3 зарбани қайтарган эди.

Демак, тақдирнинг бурилишлари Аря Старкнинг эпик зарбасига ўхшайди - Дукадамнинг фаолиятидаги (ва, эҳтимол, бутун Руминия футболидаги) асосий ўйин бир вақтнинг ўзида унинг фаолиятидаги сўнгги йирик баҳс бўлди. Шу пайтлар Дукадам 27 ёшда эди.

Севилья мўъжизасидан икки ой ўтгач, Дукадам облитерация қилувчи атеросклероз (оддий тарзда - қон томирларининг тиқилиб қолиши) ривожланиши туфайли спортни тарк этишга мажбур бўлди. Денгиздаги таътилда оғриқ кучайиб, чидаб бўлмас ҳолга келди. Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган дарвозабонга ўнг қўли ампутация билан таҳдид қилинган - ўнг ёқа суяги остида тўпланган қон ивиши ҳолати кузатилган эди.

Кейинчалик Дукадам ўзидаги кутилмаган касалликка нима сабаб бўлганини тушунтирди. Унинг айтишича, мамлакат ҳукмдорининг ўғли ва “Стеауа” раҳбари Валентин Чаушеску Дукадамдан унга "Мерседес"ни беришни талаб қилган, уни дарвозабон финалда энг яхши ўйинчи бўлгани учун олган эди.  Ҳелмут бунга қатъий рад жавобини берди. Жазо сифатида Дукадам ҳибсга олинди ва бир неча кун давомида жуда кўп бор калтакланди. Руминияда кўпчилик бу воқеага ишонишди.

 Йил охиригача у бошқа майдонга тушмади, “Олтин тўп” сўрови натижалари ҳам шу вақтларда маълум бўлган эди. Дукадам Платини, Алтобелли, Пфафф ва бошқа кўплаб Европа футболининг таниқли юлдузларини ортда қолдириб, Марко Ван Бастен билан 8-ўринни баҳам кўради.

Дукадам даволаниш ва тикланиш учун уч йил сарфлайди. У 1989 йилда Руминия иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Арад”нинг “Вагонул” клуби таркибида майдонга қайтади. Дукадам маҳаллий автомобилсозлик заводининг ушбу жамоасида яна икки мавсум ўйнайди, шундан сўнг у ниҳоят футболчилик фаолиятини якунлайди.

"Стяуадан кетганимда кўп одамлар мендан қолишимни сўрашди". - Улар энг яхши шифокорларни ва пул таклиф қилишди ... Лекин ҳаётда бор нарсанинг қадрига етиш керак. Ҳа, афсусдаман, мен ҳеч қачон Европанинг энг кучли чемпионатларидан бирида ўзимни кўрсатиш имкониятига эга бўлмаганман. Лекин ўша пенальтилардаги қахрамонлик ва тарихда қолиш менга насиб этди. Бу мен учун энг яхши мукофот бўлди. Мен эса пул ўрнига соғликни танладим”.

Кейин афсонавий дарвозабон психологияни ўрганади ва бизнес билан шуғулланади - ўзининг логистика компанияси, унинг номидаги футбол мактаби бор. Бир мунча вақт Дукадам Америкада яшайди, лекин кейин у уйига қайтади. У Руминия чегара полициясининг маёрига айланади ва  ўзи туғилган Семлакнинг фахрий фуқароси мақомига лойиқ кўрилди. У ўнг қўлидан яна иккита операцияни ўтказади - 1998 ва 2009.

2008 йил 25 мартда Руминия Президенти Траян Бесеску Дукадамни иккинчи даражали "Спортдаги хизматлари учун" давлат мукофоти билан тақдирлайди. Орадан икки йил ўтиб, 2010 йилнинг ёзида "Стяуа" хўжайини Гиги Бекалининг таклифи билан Дукадам ўз қўли билан бир пайтлар Европа чўққисига кўтарган клубнинг фахрий президенти бўлади.

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:17, 22.02.2022.
Ўқилди: 2489 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.