Кириш Регистрация

Россия клуби "Рома" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Россиялик машҳур мураббий Юрий Семин "Рома"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини РПЛда давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Мхитарян Москванинг "Динамо" клубига ўтиши мумкин.

"Мхитарян яхши футболчи. Албатта, РПЛда шундай юқори савиядаги футболчилар ўйнашса ажойиб. Бу ҳамма учун яхши бўлади: мухлислар, ёш футболчилар учун ҳам.

Генрихнинг ёши? Унинг ёши нормал. Фарфан 35 ёшида лиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди, бу муаммо эмас" деди Семин.

Жорий мавсумда Мхитарян А серияда 24 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Киритилди: 20:13, 22.02.2022.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.