"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтишни режалаштиряпти.
Испаниянинг "Sport" нашри берган маълумотларга кўра, "кекса синьора"нинг аргентиналик юлдузи жамоа таклиф қилган янги шартномадан кўнгли тўлмаган. Энди Дибаланинг агенти унга янги жамоа қидирмоқда. Футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишга қарши эмас.
Қайд этиш жоиз, 28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 гол ва 5 голли узатмани амалга оширди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида нихоясига етади.