"Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш фаолиятини қаерда давом эттириши борасида қарор қабул қилган.
"Calciomercato" нашрининг маълумотига кўра, португалиялик футболчи "Милан"га ўтиш учун "Барселона" таклифи ва "Лилль"нинг шартномани узайтириш таклифини рад этган.
Бу мавсумда 24 ёшли Санчеш Лига — 1'нинг 15 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол ва 3 голли узатмани амалга оширди.