Goal нашри хабарига кўра, «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Европанинг бир қанча топ-клублари қизиқишлари доирасига тушган.
Манба берган хабарга кўра, 20 ёшли футболчига Лондоннинг «Челси» жамоаси ва «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Олисе 21 учрашувда қатнашиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.