Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Тер Штеген: "Наполи" - Европанинг энг кучли клубларидан бири"

Баҳо:
+ | -

Марк-Андре тер Штеген «Барселона»нинг сўнгги пайтлардаги ўйинини юқори баҳолади.

“Бир неча ойдан бери бизда ишлар яхши кетмоқда. Учрашувлар давомида ўз ўйинимизга эга бўлиб бораётганлигимизни кўриш мумкин.

Биз қўлимиздан келган ҳамма нарсани ишга солиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз олдинга қадам ташладик, кўп жиҳатдан ривожландир. Жамоадаошларимнинг ўйинидан мамнунман.

Хави қандай ўйнашимиз кераклигини аниқ тушунади. Ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари бор, биз қилаётган ишимиздан завқланамиз ва бунга ишонамиз. Бу бизга қўшимча куч беради.

«Наполи» - Европанинг энг яхши жамоаларидан бири, улар жуда кўп кучли томонларга эга. Лекин ҳеч қаерда осон ўйин бўлмайди – на Ла Лигада, на Европа Лигасида. Ғалаба қозониш учун кўп меҳнат қилишимиз керак бўлади. Лекин биз яхши иш қиляпмиз.

Жамоа яхши ҳолатда ва мен бор кучимни ишга соламан. Баъзида ўзимнинг энг яхши томонларимни кўрсатаман, лекин баъзида у қадар муваффақиятли ўйинлар бўлмайди. Бу футбол”, - деди «Барселона» дарвозабони.

Киритилди: 00:21, 24.02.2022.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик