Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Странжа-2022. Лазизбек Муллажонов ярим финалда, Саиджамшид Жаъфаров эса чорак финал масаласини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Болгариянинг София шаҳрида 23 февраль, чоршанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа кубогининг тўртинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров швециялик Мажд Алсафади устидан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. +92 кг кг вазн тоифасидаги Лазизбек Муллажонов эса россиялик Ярослав Дороничев 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Муллажонов ярим финалда қозоғистонлик Сапарбай Нурлан билан баҳс олиб боради.

Аввалроқ, Ҳасанбой Дўстматов россиялик Евгений Мартиновни 5:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олганди.

Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:

Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов – Евгений Мартинов (Россия) 5:0
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Мажд Алсафади (Швеция) 5:0
+92 кг: Лазизбек Муллажонов – Ярослав Дороничев (Россия) 5:0

Аёллар:
-57 кг: Ситора Турдибекова – Даря Абрамова (Россия) 0:5
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Анастасия Шамонова (Россия) 1:4.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда 5 нафар боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади. 22 февраль кунги баҳсларда 4 ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Абдумалик Ҳалоков, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов кейинга босқичга йўл олган бўлса, Райҳона Қодирова Косово вакилига ютқазиб қўйди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:34, 24.02.2022.
Ўқилди: 1541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.