Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

ЎФФ олимпия терма жамоаси мураббийлар штабини тарқатиб юборди

Баҳо:
+ | -

Вадим Абрамов, Марат Мифтахуддинов, Тохир Кападзе каби мураббийларнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан шартнотмаси апрель ойида ўз кучини йўқотди. Шу сабабли мураббийлар штаби тарқатиб юборилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда бўлиб ўтган Лондон-2012 минтақавий саралаш турнирида муваффақиятсиз иштирок этиб, ХХХ ёзги олимпияда ўйинларига бориш имкониятини йўққа чиқарганди. Бу борада Уммон олимпия терма жамоасига қарши ўйин Лондон-2012 йўлидаги энг сўнгги расмий учрашув сифатида тарихда қолди.

Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази олдидаги вазифасини адо этиб бўлди. Натижада мазкур терма жамоа мураббийлар штаби тарқатиб юборилди. Бош мураббий Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоа бошқарувида ҳам экани сабаб, мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Унинг олимпия терма жамоасидаги ёрдамчилари – Тохир Кападзе ва Марат Мифтахуддинов ўз вазифасидан озод этилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:38, 12.04.2012.
Ўқилди: 8323 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.