«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳалигача «Реал»дан таклиф олгани йўқ, деб хабар беради El Mundo Deportivo нашри.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Дастлаб хорватиялик футболчи мавсум якунида «қаймоқранглилар» билан шартномани узайтириши тахмин қилинганди. Аммо Мадрид клуби ҳали ҳам бу ҳақида сукут сақлаб турибди.
Модрич бу йил 37 ёшга тўлади, шунинг учун «Реал Мадрид» футболчи билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти, деган тахминлар ҳам бор.